Волгоградда ўзбекистонлик мигрантлар оммавий заҳарланишди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишАвтомобиль скорой помощи
Автомобиль скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2022
Oбуна бўлиш
"Победа" фермер хўжалигида ишлаб келаётган 11 нафар Ўзбекистон фуқароси овқатдан заҳарланган. Ҳозир улар шифохонада даволанишмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Россиянинг Волгоград вилоятида 11 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрант заҳарланди.
Дастлабки ўрганишлардан маълум бўлишича, 28 июль куни Волгоград вилояти Биковский туманидаги "Победа" фермер хўжалигида қонуний ишлаб келаётган фуқароларнинг соғлиғи ёмонлашган. Натижада тез ёрдам чақирилган ва улар шифохонага олиб борилган.
Фуқароларга овқатдан заҳарланиш ташхиси қўйилиб, улар шифохонага ётқизилган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Волгоград вилоятидаги вакилига шифокорларнинг маълум қилишича, ҳозирги вақтда фуқаролар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда ва соғлиғи тиклангач, шифохонадан жавоб берилади.
Москвадаги ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Янгиликлар лентаси
0