Темир йўл транспорти ва метрода хавфсизлик кучайтирилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНа одной из станций
На одной из станций - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2022
Oбуна бўлиш
Темир йўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлигига оид низом тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Ўзбекистонда темирйўл транспорти ва метрода хавфсизлик кучайтирилади. Транспорт вазири буйруғи билан темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талаблари бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, дея ёзади Norma.uz.
Ҳаракатдаги поезд бошқа поезд билан тўқнашиши; темир йўл изидан чиқиши; поезд шикастланиши; инфратузилма ва (ёки) ташилаётган юкларга зарар етиши; фавқулодда вазиятлар ва бошқалар таъсирида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳодисалар темир йўл транспорти ва метрополитен ҳодисалари ҳисобланади
Ҳаракат хавфсизлиги бузилишлари бўйича ҳодисаларни ҳамда бузилишлар сабаблари, оқибатлари ва ушбу ҳодисаларда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш мақсадида хизмат текшируви ўтказилади.
Низом қуйидагиларни белгилайди:
- темир йўл транспортида ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талаблари бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш;
- қуйидагиларни: хизмат текшируви олиб бориш тартиби; хизмат текшируви натижаларини расмийлаштириш тартиби; ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги бузилишларини ҳисобга олиш тартиби.
Янгиликлар лентаси
0