ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россия томони санкцияларга қарамай ишончли ҳамкор бўлиб қолишини, аммо дўстона бўлмаган давлатлар билан зарарига ишламаслигини айтди. Бу ҳақда у металлургия соҳасидаги вазиятга бағишланган йиғилишда айтиб ўтди, деб ёзмоқда RT. Путин, шунингдек, бу нафақат металл бозорига, балки бошқа экспорт товарларига ҳам тегишли эканлигини таъкидлаган.
Путин: Бизга нисбатан очиқ-ойдин дўстона муносабатда бўлмаганлар билан зарарига ишламаймиз.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россия томони санкцияларга қарамай ишончли ҳамкор бўлиб қолишини, аммо дўстона бўлмаган давлатлар билан зарарига ишламаслигини айтди.
Бу ҳақда у металлургия соҳасидаги вазиятга бағишланган йиғилишда айтиб ўтди, деб ёзмоқда RT.
“Россия ҳар қандай сиёсий муаммолардан қатъи назар, хорижий харидорлар ва ҳамкорлар учун ҳар доим металлургия маҳсулотларини ишончли ва масъулиятли етказиб берувчи бўлиб қолади. Аммо бизга нисбатан очиқ-ойдин дўстона муносабатда бўлмаганлар билан зарарига ишламаймиз”, - деди Путин.
Путин, шунингдек, бу нафақат металл бозорига, балки бошқа экспорт товарларига ҳам тегишли эканлигини таъкидлаган.
Ғарб санкциялари
Россия Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус операцияни эълон қилганидан сўнг АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Чеклов чоралар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қаратилган. Кўплаб брендлар Россиядан чиқиб кетишди. Россиянинг хориждаги активлари музлатилди.
Кремль ушбу бу чораларни мисли кўрилмаган иқтисодий уруш деб атади, лекин воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёр эканини билдирди.
Россия банки валюта бозорини барқарорлаштирди, дўст бўлмаган мамлакатларга газни рублда сотиш эълон қилинди.