Ўзбекистонда илк бор 3D саёҳат мультфильми яратилди
19:56 01.08.2022 (янгиланди: 13:20 02.08.2022)
© Sputnik3D анимационный фильм "Путешествие по Великому Шёлковому пути"
© Sputnik
Oбуна бўлиш
Мультфильмда мусиқаларни ёзишда Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров раҳбарлик қилган.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Технологиялар ривожланиб бораётган бир даврда анимацион графика соҳасида ҳам ижодий муваффақиятларга эришилмоқда. Ўзбекистонда илк бор саёҳат мавзусидаги ёрқин динамикага бой 3D мультфильм яратилди. Ижодкорлар Sputnik мухбирига бу мульфильмнинг яратилиши ҳақида сўзлаб беришди.
“Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат” (“Путешествие по Великому Шёлковому пути”) 3D анимацион фильми “Astir animation” студияси томонидан ишланди. Ҳозирча битта қисм яратдик ва келгусида яна кўп қисмлар яратиш режамизда бор. Биз жамоа билан юқори сифатли, жаҳон стандартларига мос мультфильмлар ишлашни мақсад қилганмиз”, - дейди “Astir animation” студияси директори, аниматор Абдулатиф Ҳайдаров.
© SputnikАбдулатиф Ҳайдаров
Абдулатиф Ҳайдаров
© Sputnik
Анимация кўҳна Хива шаҳрининг тарихига бағишланган бўлиб, бош қаҳрамонлар Хива бўйлаб саёҳатга чиқишади. Мультфильм сюжетида Хива номи қандай келиб чиққани, муҳити ва қадимийлиги ҳақида маълумотлар бор.
Ўзбекистонда ҳали бу мавзуда мультфильм бўлмаганини, мазкур анимация илк пойқадам эканлигини мутахассис таъкидлаб ўтди. Шунингдек, фильмда “Afrosiyob” тез юрар поездини, замонавий ва тарихий Хива атмосферасини, эртакнамо учар гилам, сеҳргарлар ва бошқа эксклюзив қаҳрамонларни кўриш мумкин.
Сценарий муаллифи Гулчеҳрабегим Маҳмудова, постановкачи режиссёр Абдулатиф Ҳайдаров, постановкачи рассом Зилола Ҳамидова, постановкачи оператор Рустам Муродов, композиторлар Шуҳрат Зокиров, Фаррух Зокиров.
“Қадимдан юртимиз Марказий Осиё ва бутун дунёда цивилизациялар нуқтаси бўлган. “Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат” мультфильмида биз Хива орқали унинг тарихий қиёфасини очиб беришни мақсад қилдик. Воқеалар охирида қаҳрамонлар Тўмарис яшаган даврга тушиб қолишади. Асарнинг кейинги қисми жасур саркарда аёл Тўмарис ҳақида яратилади”, - дейди Ҳайдаров.
Анимация муаллиф Гулчеҳрабегим Маҳмудованинг “Замон руҳи ҳақида достон” (“Сказание о духе времён”) китоби асосида рус тилида тайёрланган. Эндиликда ўзбек ва инглиз тилларига таржима қилинади.
© Sputnik
1/3
© Sputnik
© Sputnik
2/3
© Sputnik
© Sputnik
3/3
© Sputnik
1/3
© Sputnik
2/3
© Sputnik
3/3
© Sputnik
“Асар мендаги узоқ кутилган Шарқ ва Ғарб маданияти хазинасининг ғояси бўлди. Тан олиш керак ғоя бу бошланадиган улкан ишларга катта нарвон ва жараёнларга муҳим дастак бўлади. “Begim” жамоаси биз Pipeline – худди конвейер, иш жараёнининг тизими бўлдик. Ниҳоят биз кутган анимация дунёга келди”, - дейди фахр билан Гулчеҳра Маҳмудова.
Мультфильм Хива шаҳри тарихидан бошланган бўлса, кейинги қисмларида Амир Темур, ибн Сино, Искандар Зулқарнай сиймолари билан боғланади. Бақтрия, Суғдиёна каби қадимий ҳудудларга саёҳатлар бўлиб, афсонавий Буюк ипак йўли ўтган нуқталаргача Хитой, Ҳиндистондан “Тож маҳал” обидасигача кўрсатилади. Қаҳрамонлар Мирзо Улуғбекнинг “Зичи Кўрагоний” юлдузлар жадвали орқали сайёраларга ва коинотга саёҳат қилишади.
“Анимацион фильмни яратиш жуда мураккаб жараён. Бу ҳар бир мутахассисдан катта тажриба, ғайрат ва сабр талаб этади. Биз Абдулатиф билан ҳамкорликда буларнинг барчасини топа олдик ва ижодий ҳамкорлигимиз бардавом бўлади”, - дейди муаллиф.
Мультфильмда мусиқаларни ёзишда Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофоти лауреати Фаррух Зокиров раҳбарлик қилган. Шуҳрат Зокиров билан ижодий тандем асосида мавзуга хос мусиқалар ишланган. Қўшиқларни россиялик ёш поп-қўшиқчи Amirchik (Амирхан Батабаев) ижро этган.
Маълумот учун, “Astir animation” студияси томонидан Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Автосаргузаштлар” (кўп қисмли”, “Сайёҳ”, “Хасис баққол” каби анимацион фильмлар яратилган.
Маълумот учун, “Astir animation” студияси томонидан Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Автосаргузаштлар” (кўп қисмли”, “Сайёҳ”, “Хасис баққол” каби анимацион фильмлар яратилган.