https://sputniknews.uz/20220801/ozbekiston-ozarbayjon-va-turkiya-toshkent-deklaratsiyasini-qabul-qiladi-26713755.html
Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия Тошкент декларациясини қабул қилади
Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия Тошкент декларациясини қабул қилади
Тошкентда уч мамлакатнинг ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул бўлган вазирликлари раҳбарлари йиғилишади. 01.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-01T15:14+0500
2022-08-01T15:14+0500
2022-08-01T15:14+0500
сиёсат
ўзбекистон
озарбайжон
туркия
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0a/22645483_0:66:1281:786_1920x0_80_0_0_0710659a97cb6b6950db90725455c3c3.jpg
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. 2 август куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия” мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.Қайд этилишича, тадбирда уч мамлакатнинг ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул бўлган вазирликлари раҳбарлари иштирок этадилар.Томонлар Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ўртасидаги минтақавий ва халқаро сиёсат, савдо, иқтисодиёт, инвестициялар ва транспорт соҳаларидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишади.Учрашув давомида мазкур йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқилади.Хабарда тадбир якунида Тошкент декларациясини қабул қилиш режалаштирилгани қўшимча қилинган.Ўзбекистон сўнгги йилларда кўплаб мамлакатлар, жумладан, Россия билан кўп қиррали амалий ҳамкорликни жадал ривожлантирмоқда. 2022 йил январь-июнь ойларида Россия билан ташқи савдо айланмаси 4,65 млрд долларни ёки 58 фоизни ташкил этди. Ўзаро товар айирбошлаш 32 фоизга ошган. Қўшма Лойиҳа офисининг фаолияти доирасида қарийб 40 та йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган. Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинув йўналишида самарали ишлар олиб борилмоқда.
ўзбекистон
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0a/22645483_72:0:1207:851_1920x0_80_0_0_f0e060d7a13445150faeeffb69f4bbd1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, озарбайжон, туркия
сиёсат, ўзбекистон, озарбайжон, туркия
Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия Тошкент декларациясини қабул қилади
Тошкентда уч мамлакатнинг ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул бўлган вазирликлари раҳбарлари йиғилишади.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. 2 август куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия” мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати
хабар қилди. Қайд этилишича, тадбирда уч мамлакатнинг ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул бўлган вазирликлари раҳбарлари иштирок этадилар.
Томонлар Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ўртасидаги минтақавий ва халқаро сиёсат, савдо, иқтисодиёт, инвестициялар ва транспорт соҳаларидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишади.
Учрашув давомида мазкур йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқилади.
Хабарда тадбир якунида Тошкент декларациясини қабул қилиш режалаштирилгани қўшимча қилинган.
Ўзбекистон сўнгги йилларда кўплаб мамлакатлар, жумладан, Россия билан кўп қиррали амалий ҳамкорликни жадал ривожлантирмоқда. 2022 йил январь-июнь ойларида Россия билан ташқи савдо айланмаси 4,65 млрд долларни ёки 58 фоизни ташкил этди. Ўзаро товар айирбошлаш 32 фоизга ошган. Қўшма Лойиҳа офисининг фаолияти доирасида қарийб 40 та йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган. Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинув йўналишида самарали ишлар олиб борилмоқда.