https://sputniknews.uz/20220801/konsullik-muassasalarda-elektron-raqamli-imzo-olish-yolga-qoyildi-26703072.html
Консуллик муассасаларда электрон рақамли имзо олиш йўлга қўйилди
Консуллик муассасаларда электрон рақамли имзо олиш йўлга қўйилди
Sputnik Ўзбекистон
Хорижда бўлиб турган шахслар ЭРИ калити сертификатидан 24 ой фойдаланишлари мумкин. 01.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-01T11:15+0500
2022-08-01T11:15+0500
2022-08-01T11:15+0500
жамият
янги қарор
консуллик
электрон имзо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/398/68/3986835_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_fc96baec63ad8567130659ab4fc8608e.jpg
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Эндиликда чет давлатда бўлиб турган шахслар Ўзбекистоннинг хориждаги консуллик муассасалари орқали электрон рақамли имзо калити сертификати олишлари мумкин. Бу ҳақида ҳукуматнинг 413-сонли қарори қабул қилинди.Ҳужжатга кўра, хорижда бўлиб турган шахслар барча давлат хизматларидан эркин фойдаланиш имконини берувчи ЭРИ калити сертификатини олиш учун Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари консуллик бўлимлари ва консуллик муассасаларига мурожаат этишлари мумкин.Мурожаат юбориши мумкин бўлган шахслар:Консуллик муассасаси ЭРИ калити сертификатини бериш тўғрисидаги сўровномани қабул қилганидан сўнг уни ваколатли органнинг ахборот тизимига идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизими орқали юборади.Ваколатли орган реал вақт режимида сертификатни расмийлаштиради ёки уни беришни асослантирган ҳолда рад этади.ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати рўйхатга олинган вақтдан бошлаб 24 ойдан ошмаслиги керак.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/398/68/3986835_96:0:1221:844_1920x0_80_0_0_5d43b93be3450b8e1f6b02f010020843.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, янги қарор, консуллик, электрон имзо
жамият, янги қарор, консуллик, электрон имзо
Консуллик муассасаларда электрон рақамли имзо олиш йўлга қўйилди
Хорижда бўлиб турган шахслар ЭРИ калити сертификатидан 24 ой фойдаланишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Эндиликда чет давлатда бўлиб турган шахслар Ўзбекистоннинг хориждаги консуллик муассасалари орқали электрон рақамли имзо калити сертификати олишлари мумкин. Бу ҳақида ҳукуматнинг 413-сонли қарори қабул
қилинди. Ҳужжатга кўра, хорижда бўлиб турган шахслар барча давлат хизматларидан эркин фойдаланиш имконини берувчи ЭРИ калити сертификатини олиш учун Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари консуллик бўлимлари ва консуллик муассасаларига мурожаат этишлари мумкин.
Мурожаат юбориши мумкин бўлган шахслар:
Чет давлат жисмоний ва юридик шахслари;
Фуқаролиги бўлмаган шахслар.
Консуллик муассасаси ЭРИ калити сертификатини бериш тўғрисидаги сўровномани қабул қилганидан сўнг уни ваколатли органнинг ахборот тизимига идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизими орқали юборади.
Ваколатли орган реал вақт режимида сертификатни расмийлаштиради ёки уни беришни асослантирган ҳолда рад этади.
ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати рўйхатга олинган вақтдан бошлаб 24 ойдан ошмаслиги керак.