Германияда газ тақчиллигининг олдини олиш учун жуда кам вақт қолди - ОАВ

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишВыборы в Бундестаг
Выборы в Бундестаг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2022
Oбуна бўлиш
Кельн иқтисодий тадқиқотлар институти маълумотларига кўра, деярли ҳар тўртинчи фуқаро энергетика қашшоқлигига тушиб қолган.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Германияда қишда табиий газ тақчиллиги туфайли юзага келиши мумкин бўлган фалокатнинг олдини олиш учун уч ой вақт бор. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар бермоқда.
“Ҳозир ёзнинг авжига чиққанига қарамай, Берлинда танқисликнинг олдини олиш учун вақт кам”, дейилади хабарда.
Мақола муаллифларининг сўзларига кўра, Германия канцлери Олаф Шольцнинг қатъиятсиз сиёсати ва Россия энергетикасига қарамликни камайтиришдаги сустлиги бундай аянчли вазиятга олиб келган.
“Шаҳарлар энди чекловлар ўрнатишга мажбур. Берлиндаги президент саройи энди тунда ёритилмайди, Ганновер шаҳри сузиш ҳавзалари ва спорт залларидаги душларда иссиқ сувни ўчириб қўйди, мамлакат бўйлаб муниципалитетлар одамларни совуқдан ҳимоя қилиш учун иситгичлар ўрнатилган бошпаналарни тайёрламоқда. Ва бу бутун Европани қамраб оладиган инқирознинг бошланиши”, деб ҳисоблайди кузатувчилар.
“Мамлакат, ҳатто Франциядан ҳам умид қила олмайди, унинг носоз ядровий реакторлари, аксинча, инқирозни янада кучайтириши мумкин”, дейилади нашрда.
Муаллифлар, шунингдек, электр қуввати тақчил бўлган тақдирда ижтимоий тартибсизликлар хавфи ҳақида огоҳлантирган.
Кельн иқтисодий тадқиқотлар институти маълумотларига кўра, деярли ҳар тўртинчи фуқаро энергетика қашшоқлигига тушиб қолган, яъни энергия нархининг ошиши аҳолининг бошқа харажатларини қоплаш қобилиятига таъсир қилмоқда. Бундан ташқари, мақолада таъкидланишича, табиий газ танқислиги ҳукуматни фавқулодда ҳолат эълон қилишга ундаши мумкин. Бундай ҳолда, давлат ёқилғи тақсимотини назорат қилишни бошлайди. Бундан ташқари, Европа ва Осиёдаги кескин совуқ энергетика компанияларини суюлтирилган газ етказиб беришнинг чекланганлиги учун курашишга мажбур қилади.
“Бундай сценарийдан нархларнинг ошиши компанияларни ишлаб чиқаришни тўхтатишга ва саноатда ёқилғига бўлган талабнинг тахминан 17 фоизини йўқ қилишга ундаши мумкин”, дея нашр Wood Mackenzie Ltd. консалтинг компанияси таҳлилчиси Пенни Ликнинг сўзларини келтирган.
Россиянинг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус операцияси бошланиши билан Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Кўпгина давлатлар Россия активларини музлатиш ҳақида эълон қилди, Россиядан энергиядан воз кечишга чақириқлар кучайди. Бу чоралар Европа ва Қўшма Штатлар учун муаммо бўлиб, озиқ-овқат ва ёқилғи нархининг ошишига олиб келди.
Янгиликлар лентаси
0