Ғарб, Россия нефтига қарши санкциялар туфайли, инқирозга учрашдан қўрқди – FT

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишАвтозаправочная станция компании "Роснефть" в Москве
Автозаправочная станция компании Роснефть в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2022
Oбуна бўлиш
Ғарб ва АҚШ Россия нефти савдосига киритилган тўлиқ миқёсдаги чекловлар унинг нархининг кескин ошиши ва тақчилликка олиб келишидан жиддий хавотирда.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Ғарб ёқилғи нархининг ошиши ва глобал энергия таъминотининг қисқаришидан қўрқиб, Россия нефтини сотишни чеклаш чораларини жорий этишдан бош тортишга қарор қилди. Бу ҳақда “Financial Times” ёзмоқда.
Газетанинг аниқлик киритишича, европалик сиёсатчилар Москвани Lloyd's of London суғурта бозоридан тўсиб қўйиш режасидан воз кечган ва баъзи халқаро ташувларга рухсат берган.
Мақолада айтилишича, Буюк Британия июн ойида эълон қилинган Россия нефтини ташувчи кемалар учун Европа Иттифоқининг денгиз суғуртаси бўйича тақиқига қўшилмаган - унинг чоралари фақат Россиядан Буюк Британияга энергия ресурсларини олиб кетувчи кемаларга нисбатан қўлланилади.
Таъкидланишича, тўлиқ миқёсдаги чекловлар бу каби чоралар нефть нархининг кескин ўсишига ва таъминот тақчиллигига олиб келишига ишончи комил Қўшма Штатларда хавотир уйғотади.
“Июл ойи охирида Брюссель Россия давлат компанияларига нисбатан чекловларга ўзгартиришлар киритиб, глобал энергетика хавфсизлигидан хавотир билдирди”, дея таъкидланган мақолада.
Ғарб давлатлари Россиянинг нефть ва газ экспортидан келадиган даромадларини чеклаш бўйича турли чораларни муҳокама қилишда давом этмоқда. Ҳозиргача буни нефтга эмбарго қўйиш билан ҳам, шу жумладан бутун Европа Иттифоқи томонидан денгиз транспортида ташиш ёки хорижий компанияларнинг ихтиёрий равишда рад этишлари билан ҳам амалга ошириб бўлмади. Экспортни қайта йўналтириш, муқобил етказиб бериш схемалари ва нефть нархидаги “санкция мукофоти” Россияга ҳатто чегирмали сотиш билан ҳам бюджет даромадларини таъминлашга имкон беради.
Янгиликлар лентаси
0