https://sputniknews.uz/20220731/ozbekiston-import-qilayotgan-qaysi-oziq-ovqat-mahsulotlari-ulushi-yuqori-26686775.html
Ўзбекистон импорт қилаётган қайси озиқ-овқат маҳсулотлари улуши юқори
Ўзбекистон импорт қилаётган қайси озиқ-овқат маҳсулотлари улуши юқори
Sputnik Ўзбекистон
Январь-июнь ойларида импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми ўтган йилга қараганда 35,8 фоизга ортган. 31.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-31T15:38+0500
2022-07-31T15:38+0500
2022-07-31T15:38+0500
иқтисод
импорт
озиқ-овқат
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1369/53/13695335_0:115:2731:1651_1920x0_80_0_0_1179f9d4c543d57f28c2eb589a06f2b5.jpg
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Ўзбекистон четдан харид қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари орасида буғдой, шакарқамиш ва маргарин маҳсулотларининг улуши юқори. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида 375,4 миллион долларга буғдой, 185,3 млн долларга шакарқамиш, 156 млн долларга маргарин маҳсулотлари, 98,6 млн долларга қорамол гўшти, 63,4 млн долларга буғдой уни импорт қилган.Бундан ташқари, картошка (55,5 млн доллар), какао ва шоколад (53 млн доллар), сут маҳсулотлари (38 млн доллар), болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари (35 млн доллар), парранда гўшти (22 млн доллар) хориждан келтирилган.2022 йилнинг ярим йилида озиқ-овқат маҳсулотлари асосан Қозоғистон (37,9 фоиз), Россия (25,6 фоиз) ва Бразилиядан (11,9 фоиз) харид қилинган. Кейин ўринларда Беларусь – 4,3 фоиз, Покистон – 2,9 фоиз ва бошқа давлатлар – 17,4 фоиз.Шу давр мобайнида мамлакатга импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми 1,6 трлн долларни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35,8 фоизга кўпроқ.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1369/53/13695335_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_069163baf0ea397aeff5c3547c1b9273.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, импорт, озиқ-овқат, ўзбекистон
иқтисод, импорт, озиқ-овқат, ўзбекистон
Ўзбекистон импорт қилаётган қайси озиқ-овқат маҳсулотлари улуши юқори
Январь-июнь ойларида импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми ўтган йилга қараганда 35,8 фоизга ортган.
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Ўзбекистон четдан харид қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари орасида буғдой, шакарқамиш ва маргарин маҳсулотларининг улуши юқори. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари
дарак бермоқда. Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида 375,4 миллион долларга буғдой, 185,3 млн долларга шакарқамиш, 156 млн долларга маргарин маҳсулотлари, 98,6 млн долларга қорамол гўшти, 63,4 млн долларга буғдой уни импорт қилган.
Бундан ташқари, картошка (55,5 млн доллар), какао ва шоколад (53 млн доллар), сут маҳсулотлари (38 млн доллар), болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари (35 млн доллар), парранда гўшти (22 млн доллар) хориждан келтирилган.
2022 йилнинг ярим йилида озиқ-овқат маҳсулотлари асосан Қозоғистон (37,9 фоиз), Россия (25,6 фоиз) ва Бразилиядан (11,9 фоиз)
харид қилинган. Кейин ўринларда Беларусь – 4,3 фоиз, Покистон – 2,9 фоиз ва бошқа давлатлар – 17,4 фоиз.
Шу давр мобайнида мамлакатга импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми 1,6 трлн долларни
ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35,8 фоизга кўпроқ.