Индонезиянинг “Citilink” лоукостери Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

© Pixabay / blende12Самолет в небе, иллюстративное фото
Самолет в небе, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2022
Oбуна бўлиш
Зиёрат туризми доирасида Ўзбекистон орқали парвозларни амалга ошириш имкониятлари жуда истиқболли эканлиги қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. “Citilink” лоукостери Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида авиақатновни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ўзбекистонлик дипломатларнинг авиакомпания вакиллари билан учрашуви чоғида маълум бўлди.
“Дунё” АА хабарига кўра, учрашувда Индонезия томонига "Умра Плюc" ва "Ўзбекистон Плюc" зиёрат туризми дастурлари бўйича Бухоро ёки Самарқанд орқали "Citilink" транзитини таъминлашнинг қулай ва жозибали имкониятлари ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилган.
"Citilink" авиакомпаниясининг тижорат директори Агунг Сусило зиёрат туризми доирасида Ўзбекистон орқали парвозларни амалга ошириш имкониятлари жуда истиқболли эканлигини қайд этди.
Учрашув якунида Ўзбекистон томонининг бу таклифи ҳамда ҳаво кемалари ижараси имконияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама этиш учун уч томонлама қўшма учрашувни ташкил этишга келишиб олинди.

"PT Citilink Indonesia" 2001 йилда ташкил этилган "Garuda Indonesia" миллий авиакомпаниясининг лоукостери (камхарж парвозларни амалга оширувчи авиакомпания) ҳисобланади. Июль ойи ҳолатига кўра, компания авиапарки 40 тага яқин самолётдан иборат бўлиб, ҳар куни 200 га яқин парвозларни амалга оширади.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0