Толибон* делегацияси Сардор Умурзоқов билан учрашув ўтказди

© Sputnik/ Зафар халиловАмирхон Муттаки
Амирхон Муттаки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2022
Oбуна бўлиш
Толибон* Ўзбекистонда музокараларни давом эттирмоқда
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Толибон* ташқи ишлар ва молия вазирлари Амирхон Муттаки ва Ҳидоятуллоҳ Бадрий Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов билан учрашув ўтказиб, транзит, темир йўл қурилиши ва қишлоқ хўжалиги масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Sputnikaf хабар қилди.
Ўзбекистон томони Толибон*га чорва ветеринарияси бўйича ёрдам беради, Трансафғон темир йўли йўналишида эса экспедиторлик ишлари ҳафта бошидан бошланади.
Шунингдек, “Толибон” вакиллари Афғонистон билан чегарадош Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов билан ҳам учрашув ўтказди.
Бундан олдин "Толибон"* ташқи ишлар ва молия вазирлари Амирхон Муттаки ва Ҳидоятуллоҳ Бадрий Самарқанд вилояти Паяриқ тумани Хартанг қишлоғида жойлашган Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилишди.
Толиблар Самарқанддаги масжидларидан бирида жума намозини ўқишди
* ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида
Янгиликлар лентаси
0