https://sputniknews.uz/20220730/shhtning-samarqand-sammiti-uchun-28-ta-hujjat-kelishib-olindi-26665931.html
ШҲТнинг Самарқанд саммити учун 28 та ҳужжат келишиб олинди
ШҲТнинг Самарқанд саммити учун 28 та ҳужжат келишиб олинди
Sputnik Ўзбекистон
ШҲТнинг Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитида кўриб чиқиладиган ҳужжатлар тўпламини келишиш жараёни якунланди.
2022-07-30T10:33+0500
2022-07-30T10:33+0500
2022-07-30T10:33+0500
сиёсат
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
самарқанд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/598/32/5983264_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_abf5abfa7cdaa2bd7b34deae0dafa332.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)нинг Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитида кўриб чиқиладиган ҳужжатлар тўпламини келишиш жараёни якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизматига асосан РИА Новости хабар берди.Шавкат Мирзиёев ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси иштирокчилари билан учрашув ўтказди.Ҳужжатлар минтақа ичида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, саноат соҳасида ҳамкорлик ва транспорт соҳасида ўзаро боғлиқлик бўйича концепция ва дастурларни ўз ичига олади.“Яшил иқтисодиёт, инновациялар, рақамли технологиялар, логистика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва бошқа соҳаларда ҳам қўшма лойиҳа ва тадбирлар ишлаб чиқилмоқда”, — дейилган хабарда.Эслатиб ўтамиз, 2021-2022 йилларда Ўзбекистон ШҲТга раислик қилмоқда. Ташкилотнинг навбатдаги саммити 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.Айни пайтда 2001 йилда ташкил этилган ШҲТга Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон киради. Айни дамда Эрон ташкилотга тўлақонли аъзо бўлишга тайёрланмоқда. Аввалроқ Беларус ташкилотга аъзо бўлиш учун ариза берганди. Афғонистон ва Мўғулистон - кузатувчи-давлатлар ҳисобланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/598/32/5983264_171:0:1071:675_1920x0_80_0_0_0dc569188f1482599c0a152f382b4654.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шҳтнинг самарқанд саммити учун 28 та ҳужжат келишиб олинди
шҳтнинг самарқанд саммити учун 28 та ҳужжат келишиб олинди
ШҲТнинг Самарқанд саммити учун 28 та ҳужжат келишиб олинди
ШҲТнинг Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитида кўриб чиқиладиган ҳужжатлар тўпламини келишиш жараёни якунланди.
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)нинг Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитида кўриб чиқиладиган ҳужжатлар тўпламини келишиш жараёни якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизматига асосан РИА Новости хабар берди.
Шавкат Мирзиёев ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси иштирокчилари билан учрашув ўтказди.
"Давлат раҳбари Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида 70 дан ортиқ йирик тадбирлар муваффақиятли ўтказилаётганини мамнуният билан қайд этди. Самарқанд саммити якунлари бўйича қабул қилиниши кўзда тутилган 28 та ҳужжатни келишув жараёни якунланди”, - дейилган хабарда.
Ҳужжатлар минтақа ичида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, саноат соҳасида ҳамкорлик ва транспорт соҳасида ўзаро боғлиқлик бўйича концепция ва дастурларни ўз ичига олади.
“Яшил иқтисодиёт, инновациялар, рақамли технологиялар, логистика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва бошқа соҳаларда ҳам қўшма лойиҳа ва тадбирлар ишлаб чиқилмоқда”, — дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2021-2022 йилларда Ўзбекистон ШҲТга раислик қилмоқда. Ташкилотнинг навбатдаги саммити 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Айни пайтда 2001 йилда ташкил этилган ШҲТга Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон киради. Айни дамда Эрон ташкилотга тўлақонли аъзо бўлишга тайёрланмоқда. Аввалроқ Беларус ташкилотга аъзо бўлиш учун ариза берганди. Афғонистон ва Мўғулистон - кузатувчи-давлатлар ҳисобланади.