Амир Темур ҳақида мультфильм яратилмоқда

Мультфильм "Ренессанс"
Мультфильм Ренессанс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбек мультипликациясида нима гап? Сўнгги йиллар ўзбек анимация санъати ҳам ривожланиб боряпти. Бир қанча аниматор мутхассислар Sputnik мухбирига маълумотларни тақдим этишди.
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Болаларнинг беғубор дунёси, қизиқишлари ва орзулари ҳар доим ижодкорлар диққат марказида бўлган. Олдин болалар эртаклар эшитган бўлсалар, замонавий болалар рангли мультфильмларни томоша қилишади.
"Ўзбекистонда анимацион кино соҳасини ривожланиши бевосита давлат буюртмаси билан боғлиқ. Чунки шу вақтгача фақат давлат гранти асосида мультфильмлар яратилган. Охирги вақтлар хусусий секторда бу соҳанинг тараққиёти кўзга ташланяпти. Хусусий студиялар ўзларининг анимацион лойиҳаларига давлат томонидан ёки бошқа ҳомийлар ҳисобидан ишламоқдалар", дейди "Ўзбекмультфильм" студияси директори Бегзод Саломов.
2021 йилда Кинематография агентлиги ҳамда Россиянинг "Базелевс" студияси билан ҳамкорликда анимацион мактаб ташкил этилди ва 50 ўқувчи 6 ойлик интенсив дарслар курсига ўқишга қабул қилинди ва имтиҳонлардан ўта олган 15 ўқувчи ўта олди. Эндиликда улар "Хўжа Насриддин" номли катта лойиҳада иш бошлашади.
“Ўзбек анимацион санъатининг ривожланиши бу соҳада креатив ва тажрибали драматургларнинг етишиб чиқиши билан боғлиқ. Ҳозирда бу оғриқли масала. Лекин ёшлар етишиб чиқяпти, уларга кўпроқ шароит яратилиши, моддий ва маънавий томонидан қўллаб қувватланиши лозим”, дейди Astir animation студияси директори, аниматор Абдулатиф Ҳайдаров.
Кинематография агентлиги ҳамда хусусий студиялар билан ҳамкорликда "Хасис баққол", "Автосаргузаштлар" (кўп қисмли), “Самарқанд нони”, "Сайёҳ", "Кичик билағонлар", "Дино ва завр" каби мультфильмлар суратга олинди.
Мультфильм "Хасис баққол"
Мультфильм Хасис баққол - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2022
Мультфильм "Хасис баққол"
“Мен доим болаларни тезда жалб қиладиган, ҳар қандай мавзуни ҳам болалар аудиториясига мўлжаллаб олиш лозим. Қаҳрамонлар ташқи кўриниши ёрқин ва чиройли бўлиши керак”, дейди мутахассис.
“Ўзбек мумтоз адабиёти асосчиси Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достонида келтирилган ҳикоя асосида “Хасис баққол” мультфильми ишланди. Қаҳрамонлар шакл-шамойили Шарқ миниатюра санъати, хусусан Камолиддин Беҳзоднинг ижод намуналари асосида яратилган.
Мазкур анимация 9 февраль буюк мутафаккир таваллуд куни муносабати билан Киночилар уйида премьера қилинди.
"Сайёҳ" мультфильми
Сайёҳ мультфильми - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2022
"Сайёҳ" мультфильми
Кинематография агентлиги ҳамда “Whiteline” студияси томонидан яратилган “Кичик билағонлар” анимацион фильми қизиқарли ва динамикага бой асар бўлди.
“Бу мультфильмни асосан мактаб болалари, яъни бошланғич синф ўқувчилари учун мўлжалладик. Унда Олимжон ва дўстлари Баҳодир, Фарҳод, Мухлиса ва Мадиналарнинг бошидан кечирган саргузаштлари ёритилган бўлиб, мазмунан болаларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишларини орттиришга қаратилган”, деди картина директори Ғолибжон Саноқулов.
Кинематография агентлиги ва "Futurist" МЧЖ ва Уммоннинг хусусий студияси томонидан Уммон (Oman) физиги ва доктор Ибн аль-Даҳабий тўғрисида 20 дақиқалик анимацион фильм суратга олиниши режалаштирилган.
Мультфильм "Кичик билағонлар"
Мультфильм Кичик билағонлар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2022
Мультфильм "Кичик билағонлар"
“Ўзбек мультфильмларида илк бор янги технология қўлланилмоқда. Янги “Аль Даҳаби” мультипликацион лойиҳасида биз инсон танаси ва юзи ҳаракатини суратга олиш “Motion Capture” технологиясидан фойдаланяпмиз. Бу анимация жараёнини сезиларли даражада тезлаштиради ва персонажларнинг ҳаракатларини янада аниқроқ қилади. 8 дан 11 гача трекерлар қўл ва оёқ бўғимларидаги бурмаларни, тос суяги айланишини, умуртқа поғонасини ва бошнинг айланишини кузатиб боради", - деди аниматор Андрей Евстригнеев.
Шу билан бирга, давлат буюртмаси асосида “Сеҳрли қаламдон” номли анимацион сериал ишга туширилади. Мазкур анимацияга ўқув қуроллари таркибига кирувчи қаламдон асос қилиб олинган. Мультфильмда бош қаҳрамон Иқболнинг мактабда бошидан ўтказган саргузаштлари, сеҳрли қаламдон ичидаги қалам, ручка, чизғич, ўчирғич ва циркулларнинг "жонланиб", соҳиби дуч келган муаммоларни ҳал қилишга шайланиши каби воқеалар тасвирланган.
“Ренессанс” анимацион лойиҳаси Марказий Осиёдаги Ренессанс даврининг юзага келиши ва тараққиётга ҳисса қўшган алломалар, буюк мутафаккирлар ҳақида яратилади. Унинг биринчи қисми Соҳибқирон Амир Темур ҳақида яратилади. Ҳозирда сценарийни ишлаш жараёнлари кетмоқда”, деди лойиҳа раҳбари Одил Маҳамадов.
Демак, ўзбек мультипликациясида янги мавзулар, жанрлар ва тарихий қаҳрамонлар ҳақида анимациялар яратилмоқда. Интернет ривожланиб бораётган, болалар китоблардан узоқлашаётган бир даврда ёрқин ва қизиқарли мультфильмлар болалар қалбидан жой эгаллаб, қадрдонга айланса ажабмас.
Янгиликлар лентаси
0