Захарова Тошкентнинг гўзаллигидан лол қолди - фото

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишОфициальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова
Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2022
Oбуна бўлиш
Захарова ижтимоий тармоқдаги саҳифасига бир қанча суратларни жойлаб, Тошкентнинг гўзаллиги уни ҳайратда қолдирганини яширмади.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Хабарингиз бор, бугун Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Россия делегацияси таркибида Мария Захарова ҳам бор.
У кеча оқшомда Ўзбекистон пойтахтида жойлашган “Tashkent city” боғида сайр қилди ва Тошкентнинг гўзаллиги уни лол қолдирди.
Бу ҳақда Захарова Telegram-каналида пост ёзди.
У бир қанча суратларни жойлаб, Тошкентнинг гўзаллиги уни ҳайратда қолдирганини яширмади.

“Кечқурунги Тошкент! Қандай гўзал”, деган изоҳ қолдирган Россия ТИВ вакили ўз суратлари остида.

Эслатиб ўтамиз, 27 июль куни кечаси Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга келди. Бугун улар ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этмоқда.
Кеча Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Сергей Лавровни қабул қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0