Тошкентдан Россиянинг икки шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилмоқда

© Транспорт бошқармаси матбуот хизматиТошкент автовокзали
Тошкент автовокзали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2022
Oбуна бўлиш
Август ойида бошлаб Тошкентдан Новосибирск ва Омск шаҳарларига автобус қатнови йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Тошкент шаҳридан Россиянинг яна иккита шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда шаҳар Транспорт бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, август ойида Тошкент- Новосибирск ва Тошкент-Омск йўналишлари ўз фаолиятини бошлайди.
Хусусан, 18 июль кунидан бошлаб, ҳар душанба ва пайшанба кунлари соат 12:00 да Тошкент-Москва (1 003 000 сўм) йўналишида, ҳар сешанба ва жума кунлари соат 11:00 да Тошкент-Қозон (803 000 сўм) йўналишида, ҳар чоршанба ва шанба кунлари соат 16:00 да Тошкент-Санкт-Петербург (1 253 000 сўм) йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилган.
1 август кунидан бошлаб, ҳар душанба кунлари соат 14:00 да Тошкент- Новосибирск (803 000 сўм), 2022 йил 6 август кунидан бошлаб, ҳар сешанба ва шанба кунлари соат 23:30 да Тошкент-Омск (803 000 сўм) йўналишида автобус қатнови амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0