https://sputniknews.uz/20220729/shhtga-azo-davlatlar-milliy-valyutalarda-hisob-kitobga-otishi-mumkin-lavrov-26650273.html
ШҲТга аъзо давлатлар миллий валюталарда ҳисоб-китобга ўтиши мумкин – Лавров
ШҲТга аъзо давлатлар миллий валюталарда ҳисоб-китобга ўтиши мумкин – Лавров
Sputnik Ўзбекистон
ШҲТга аъзо давлатлар миллий валюталарда ҳисоб-китобга ўтиши мумкин – Лавров
2022-07-29T18:55+0500
2022-07-29T18:55+0500
2022-07-29T18:55+0500
жамият
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
россия тив лавровнинг ўзбекистонга сафари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/1d/26646815_0:166:3050:1882_1920x0_80_0_0_a1fdb5ede765896c8135c4009e6788c1.jpg
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича брифинг чоғида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар миллий валюталарда ҳисоб-китобларга ўтиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди. Россия Ташқи ишлар вазирининг айтишича, учрашув чоғида томонлар Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитида имзоланиши мўлжалланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқди.“Бундай ҳужжат, биринчи навбатда, юқори даражада тайёр бўлган Самарқанд декларацияси”, деди вазир.Шунингдек, Лавровнинг сўзларига кўра, бир қатор бошқа ҳужжатлар, хусусан, интеграция жараёнларини чуқурлаштириш билан боғлиқ ҳужжатлар кўриб чиқилган.“Бу борада иккита ҳужжатни ажратиб кўрсатаман: биринчиси, транспорт йўлакларининг ўзаро боғлиқлиги концепцияси. Иккинчи ҳужжат ҳам келгусидаги ишларимиз учун муҳим - бу ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтириш бўйича йўл харитаси”, деди дипломат.Лавров энергетика, транспорт, рақамлаштириш, инновациялар, янги технологиялар, соғлиқни сақлаш соҳаси, шунингдек, маданият ва спорт каби инсонпарварлик ташаббусларининг катта пакети тайёрланганини таъкидлади. Таъкидланишича, хусусан, ШҲТ спорт ўйинларини ўтказиш режалаштирилган.Россия Ташқи ишлар вазирининг айтишича, жорий йилда янги институт жорий этилади, унинг фаолияти ШҲТни дунёда оммалаштиришга қаратилган. Вазирнинг сўзларига кўра, бундан буён ШҲТнинг маданий ва сайёҳлик пойтахти танланади – айни дамда Ҳиндистон шаҳарларидан бири бундай мақомга эга бўлган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/1d/26646815_160:0:2891:2048_1920x0_80_0_0_6cca112f9f0601a256b246e434829d68.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шҳтга аъзо давлатлар миллий валюталарда ҳисоб-китобга ўтиши мумкин – лавров
шҳтга аъзо давлатлар миллий валюталарда ҳисоб-китобга ўтиши мумкин – лавров
ШҲТга аъзо давлатлар миллий валюталарда ҳисоб-китобга ўтиши мумкин – Лавров
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар миллий валюталарда ҳисоб-китобларга ўтиши мумкин - Лавров
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича брифинг чоғида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар миллий валюталарда ҳисоб-китобларга ўтиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Россия Ташқи ишлар вазирининг айтишича, учрашув чоғида томонлар Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитида имзоланиши мўлжалланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқди.
“Бундай ҳужжат, биринчи навбатда, юқори даражада тайёр бўлган Самарқанд декларацияси”, деди вазир.
Шунингдек, Лавровнинг сўзларига кўра, бир қатор бошқа ҳужжатлар, хусусан, интеграция жараёнларини чуқурлаштириш билан боғлиқ ҳужжатлар кўриб чиқилган.
“Бу борада иккита ҳужжатни ажратиб кўрсатаман: биринчиси, транспорт йўлакларининг ўзаро боғлиқлиги концепцияси. Иккинчи ҳужжат ҳам келгусидаги ишларимиз учун муҳим - бу ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтириш бўйича йўл харитаси”, деди дипломат.
Лавров энергетика, транспорт, рақамлаштириш, инновациялар, янги технологиялар, соғлиқни сақлаш соҳаси, шунингдек, маданият ва спорт каби инсонпарварлик ташаббусларининг катта пакети тайёрланганини таъкидлади. Таъкидланишича, хусусан, ШҲТ спорт ўйинларини ўтказиш режалаштирилган.
Россия Ташқи ишлар вазирининг айтишича, жорий йилда янги институт жорий этилади, унинг фаолияти ШҲТни дунёда оммалаштиришга қаратилган. Вазирнинг сўзларига кўра, бундан буён ШҲТнинг маданий ва сайёҳлик пойтахти танланади – айни дамда Ҳиндистон шаҳарларидан бири бундай мақомга эга бўлган.