https://sputniknews.uz/20220729/shht-davlatlari-mintaqaviy-xavfsizlikni-himoya-qilishi-kerak--xitoylik-ekspert-26644282.html
ШҲТ давлатлари минтақавий хавфсизликни ҳимоя қилиши керак – Хитойлик эксперт
ШҲТ давлатлари минтақавий хавфсизликни ҳимоя қилиши керак – Хитойлик эксперт
Sputnik Ўзбекистон
ШҲТ давлатлари минтақавий хавфсизликни ҳимоя қилиши керак – Хитойлик эксперт
2022-07-29T16:15+0500
2022-07-29T16:15+0500
2022-09-13T11:07+0500
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
марказий осиё
шҳт-2022: самарқанд саммити
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/07/23828478_0:0:2783:1565_1920x0_80_0_0_fa0a29bf0820f47f1fdbdc1b8ce52829.jpg
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. ШҲТ давлатлари минтақада иқтисодий тикланиш ва минтақавий хавфсизликни ҳимоя қилиш учун ўзаро ишончни мустаҳкамлаши ва ҳамкорликни чуқурлаштириши керак. Бу ҳақда жума куни ХХРнинг хорижий тиллардаги адабиётларни нашр этиш ва тарқатиш бошқармаси раҳбари Ду Чжаньюань маълум қилди. Экспертнинг фикрича, ШҲТ давлатлари доимий равишда мулоқотни кучайтириши, консенсусга интилиши, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни сўзсиз ҳимоя қилиши керак.Бундан ташқари, эксперт келгусида ШҲТ давлатлари чинакам кўп қирралиликка риоя қилишлари, ўзаро ҳурмат, адолат ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган янги турдаги халқаро муносабатларни барпо этишлари, шунингдек, глобал миқёсдаги ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшишлари кераклигини таъкидлади.Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини бошлади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/07/23828478_26:0:2757:2048_1920x0_80_0_0_f9ea0a095ca07123492cf89800714155.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шҳт давлатлари минтақавий хавфсизликни ҳимоя қилиши керак – хитойлик эксперт
шҳт давлатлари минтақавий хавфсизликни ҳимоя қилиши керак – хитойлик эксперт
ШҲТ давлатлари минтақавий хавфсизликни ҳимоя қилиши керак – Хитойлик эксперт
16:15 29.07.2022 (янгиланди: 11:07 13.09.2022) Ду Чжаньюань: ШҲТ давлатлари ҳозиргидан ҳам кўпроқ ўзаро ишончни мустаҳкамлаши ва ҳамкорликни чуқурлаштириши зарур.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. ШҲТ давлатлари минтақада иқтисодий тикланиш ва минтақавий хавфсизликни ҳимоя қилиш учун ўзаро ишончни мустаҳкамлаши ва ҳамкорликни чуқурлаштириши керак. Бу ҳақда жума куни ХХРнинг хорижий тиллардаги адабиётларни нашр этиш ва тарқатиш бошқармаси раҳбари Ду Чжаньюань маълум қилди.
“Халқаро вазиятдаги кўплаб мураккаб ва кўп қиррали ўзгаришлар, жумладан, пандемия ва Россия-Украина можароси шароитида минтақавий иқтисодиётни тиклашга кўмаклашиш ва минтақавий хавфсизликни ҳимоя қилиш мақсадида ШҲТ мамлакатлари ҳозиргидан ҳам кўпроқ ўзаро ишончни мустаҳкамлаши ва ҳамкорликни чуқурлаштириши зарур”, дея иқтибос келтиради РИА Новости ШҲТ мамлакатлари оммавий ахборот воситалари ва таҳлилий марказлари форуми очилишида сўзлаган Ду Чжаньюаннинг сўзларидан.
Экспертнинг фикрича, ШҲТ давлатлари доимий равишда мулоқотни кучайтириши, консенсусга интилиши, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни сўзсиз ҳимоя қилиши керак.
“Ҳозирда дунёда протекционизм ва бир томонламалик кучаймоқда, кам сонли давлатлар таъминотни тўхтатмоқда, алоқаларни узмоқда ва санкцияларни суиистеъмол қилмоқда, бу эса жаҳон иқтисодиётининг тикланишига жиддий зарар етказмоқда. Халқаро ҳамжамият глобал муаммоларни ҳал қилиш ва глобал бошқарувни такомиллаштиришда ШҲТдан ўз ҳиссасини қўшишини кутмоқда”, дея қўшимча қилди у.
Бундан ташқари, эксперт келгусида ШҲТ давлатлари чинакам кўп қирралиликка риоя қилишлари, ўзаро ҳурмат, адолат ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган янги турдаги халқаро муносабатларни барпо этишлари, шунингдек, глобал миқёсдаги ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшишлари кераклигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўз
ишини бошлади.