Бухорода Ҳиндистонинг Ачаря институти филиали очилади

© Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бухорода Ҳиндистонинг Ачаря институти филиали очилади
Бухорода Ҳиндистонинг Ачаря институти филиали очилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида етук мутахассисларни тайёрлашга оид мемарандум имзоланди.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Буҳоро вилоятида Ҳиндистоннинг Ачаря институти филиали очилади. Бу ҳақида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Айни кунларда Деҳлида Ҳиндистон-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда. Форум доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Ачаря институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандумда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида Ачаря институтининг Ўзбекистондаги филиалини очилиш кўзда тутилган.
“Келгусида мазкур олий таълим ташкилотида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида етук мутахассислар етишиб чиқарилади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ачаря институти 1990 йилда ташкил этилган ва у Бангалордаги энг йирик хусусий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади.
Унинг таркибида 10 та институт ва 15 та тадқиқот маркази мавжуд. Ачаря институтлари тармоғида 75 мамлакатдан келган 15 мингдан зиёд талабалар таълим олмоқда.
Таълим 100 дан ортиқ ўқув дастурлари бўйича олиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон-Ўзбекистон бизнес-форумида икки мамлакат ўртасида хусусий тиббиёт, фармацевтика, поябзал ва чарм буюмлар ишлаб чиқариш соҳаларида қатор битимлар имзоланганди.
Янгиликлар лентаси
0