Барча вилоятларда IT академиялари ташкил этилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаБарча вилоятларда IT академияси ташкил этилади
Барча вилоятларда  IT академияси ташкил этилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев IT соҳаси вакиллари билан мулоқот қилди.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Президент вилоят ҳокимларига ўз ҳудудида камида 1 тадан IT академия ташкил этиш лойиҳасини бошлаш топшириғини берди.
Шавкат Мирзиёев “Astrum” академиясида IT соҳаси вакиллари билан мулоқот қилмоқда.
Қайд этилишича, "Astrum" академиясида юзлаб ёшлар энг замонавий дастурлаш кўникмаларини эгаллаб, ўқиш давомидаёқ даромад топмоқда.
“Бошқа ҳудудларда ҳам бундай IT академиялар ташкил қилиш истагида бўлганларнинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз, барча масалаларини ҳал қилиб берамиз”, дейди президент.
Таъкидланишича, хорижий ҳамкорлар билан бирга мактаб, лицей, коллеж, техникум ва олийгоҳларда ўқувчи ва талабаларнинг IT кўникмаларини шакллантириш бўйича “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Президент бу дастур келгусида ҳам давом эттирилишини айтди.
“Келгуси беш йилда мамлакатимиз IT хизматлари экспортини 1 миллиард долларга етказишни режа қилганмиз”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Маълумот учун, Жаҳонда IT соҳанинг ўсиш суръатлари йилига 10 фоизни ташкил этиб, жорий йилда 4,3 трлн долларга етади.
Ўзбекистонда ушбу соҳага сўнгги беш йилда 2 млр доллар, шундан 700 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар йўналтирилди.
Ҳозирда IT-паркларда 14 минг нафар ёшлар юқори даромадли иш жойлари билан таъминланди.
Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган IT мутахассислари сони йил бошидан 2,5 баробарга ўсиб, 43 мингга етди.
Жорий йилнинг ўзида мамлакатда 134 та янги, жумладан 50 та хорижий IT компаниялари ташкил этилди, экспортчи корхоналар сони эса 2 бараварга ошди.
Сўнгги уч йилда мобил интернет нархи 9 бараварга арзонлашди ва халқаро рейтингда Ўзбекистон 15-ўринга кўтарилди.
Янгиликлар лентаси
0