https://sputniknews.uz/20220729/amerikalik-zobit-putinni-himoya-qildi-26633033.html
Америкалик зобит Путинни ҳимоя қилди
Америкалик зобит Путинни ҳимоя қилди
Sputnik Ўзбекистон
Америка Қўшма Штатлари ўзини эрка супер куч каби тутмоқда, инқирозда Россия раҳбари Владимир Путин эмас, АҚШ президенти Жо Байден айбдор. Бу ҳақда АҚШ денгиз пиёдалари разведкасининг нафақадаги офицери Скотт Риттер айтди.
2022-07-29T16:32+0500
2022-07-29T16:32+0500
2023-04-05T18:38+0500
дунёда
ақш
владимир путин
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/1e/25773018_0:106:3197:1904_1920x0_80_0_0_c0bc2daa69b58bc6560db075316ebd8e.jpg
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари ўзини эрка супер куч каби тутмоқда, инқирозда Россия раҳбари Владимир Путин эмас, АҚШ президенти Жо Байден айбдор. Бу ҳақда АҚШ денгиз пиёдалари разведкасининг нафақадаги офицери Скотт Риттер YouTube каналида айтиб ўтди.Риттернинг айтишича, дунёда нафақат америкаликлар, балки ўзларининг суверен манфаатлари ва ҳуқуқларига эга бўлган бошқа одамлар ҳам яшайди. Шунга қарамай, АҚШ нафақат Россия ва Украинага, балки бутун Европага ўз ихтиёрини юкламоқчи.Офицер, шунингдек, Америка етакчиси Жо Байденнинг содир бўлаётган воқеалар учун айбни Россия президенти Владимир Путин зиммасига юклашга уринишларини эслади.“Йўқ, ундай эмас. Жо Байден айбдор”, дея хулоса қилди Риттер.Аввалроқ офицер расмий Москва Ғарб устидан сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий ғалаба қозонишга муваффақ бўлганини айтганди.Россия 24 феврал куни Украинада ҳарбий операция бошлади. Президент Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Бунинг учун, унинг сўзларига кўра, “Украинани демилитаризация ва денацификациялаштириш”ни амалга ошириш, Донбассдаги “тинч аҳолига қарши қонли жиноятлар” учун жавобгар бўлган барча ҳарбий жиноятчиларни жавобгарликка тортиш режалаштирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/1e/25773018_358:0:3087:2047_1920x0_80_0_0_f65a4142b0fdb399b1bb7580879cc142.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
америкалик зобит путинни ҳимоя қилди
америкалик зобит путинни ҳимоя қилди
Америкалик зобит Путинни ҳимоя қилди
16:32 29.07.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) Риттернинг айтишича, дунёда нафақат америкаликлар, балки ўзларининг суверен манфаатлари ва ҳуқуқларига эга бўлган бошқа одамлар ҳам яшайди.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари ўзини эрка супер куч каби тутмоқда, инқирозда Россия раҳбари Владимир Путин эмас, АҚШ президенти Жо Байден айбдор. Бу ҳақда АҚШ денгиз пиёдалари разведкасининг нафақадаги офицери Скотт Риттер YouTube каналида айтиб ўтди.
“Биз (АҚШ) дунёдан бизнинг шартларимиз асосида, бизнинг қоидаларимизга мувофиқ ҳаракат қилишини талаб қиламиз. Бу дегани, дунё бизнинг ва фақат бизнинг оҳангимизга рақс тушиши керак”, деди у.
Риттернинг айтишича, дунёда нафақат америкаликлар, балки ўзларининг суверен манфаатлари ва ҳуқуқларига эга бўлган бошқа одамлар ҳам яшайди. Шунга қарамай, АҚШ нафақат Россия ва Украинага, балки бутун Европага ўз ихтиёрини юкламоқчи.
Офицер, шунингдек, Америка етакчиси Жо Байденнинг содир бўлаётган воқеалар учун айбни Россия президенти Владимир Путин зиммасига юклашга уринишларини эслади.
“Йўқ, ундай эмас. Жо Байден айбдор”, дея хулоса қилди Риттер.
Аввалроқ офицер расмий Москва Ғарб устидан сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий ғалаба қозонишга муваффақ бўлганини айтганди.
Россия 24 феврал куни Украинада ҳарбий операция бошлади. Президент Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Бунинг учун, унинг сўзларига кўра, “Украинани демилитаризация ва денацификациялаштириш”ни амалга ошириш, Донбассдаги “тинч аҳолига қарши қонли жиноятлар” учун жавобгар бўлган барча ҳарбий жиноятчиларни жавобгарликка тортиш режалаштирилган.