https://sputniknews.uz/20220728/ukraina-eng-yaxshi-dostini-yoqotdi--oav-26595526.html
Украина “энг яхши дўсти”ни йўқотди – ОАВ
Украина “энг яхши дўсти”ни йўқотди – ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Украина расмийлари Лондон Киев билан яқин дўстлик алоқаларини сақлаб қолмаслигидан хавотирда. 28.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-28T09:56+0500
2022-07-28T09:56+0500
2022-07-28T09:56+0500
дунёда
борис жонсон
владимир зеленский
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/07/25987607_0:528:2595:1988_1920x0_80_0_0_96963b4d5ddd7d1450280ebfd43340a1.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Украина Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон тимсолидаги “энг яхши дўсти”ни йўқотди, деб ёзади Европанинг “Politico” нашри.Нашрга кўра, сиёсатчининг истеъфога чиқиши унинг Киевдаги иттифоқчиларини тушкунликка туширган. Украина расмийлари Лондон Киев билан яқин дўстлик алоқаларини сақлаб қолмаслигидан хавотирда.Хусусан, мамлакат ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Жонсоннинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди, деб ҳисоблайди. У, айниқса, икки етакчи (Владимир Зеленский ва Борис Жонсон – таҳр.) ўртасидаги “алоқа”ни алоҳида таъкидлаб, бошқа етакчилар билан бундай алоқа қилишнинг иложи йўқлигини қўшимча қилган.Жонсоннинг узоқ йиллик сиёсий иттифоқчиларидан бири бош вазирнинг кетиши Украина учун “ҳақиқий хавф”туғдиришини, бироқ Европада кўпчилик бундан жуда хурсанд эканини айтган.Апрель ойида Жонсон коронавирус пандемияси даврида Даунинг-стритдаги базмлар билан боғлиқ жанжалларга қарамай, у бош вазир курсисида қолиши ва 2024 йилга белгиланган навбатдаги парламент сайловларида қатнашиши мумкинлигига ишонч билдирган эди.Бироқ, 7 июль куни, Британия ҳукумати аъзоларининг оммавий истеъфога чиқиши ортидан, у консерваторлар партияси раҳбари ва бош вазир лавозимларини тарк этишини эълон қилди. Жонсон партия янги етакчини сайламагунча ўз лавозимида қолади.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/07/25987607_0:102:2595:2048_1920x0_80_0_0_092d4822711ed8493ef5da170609feb6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, борис жонсон, владимир зеленский, украина
дунёда, борис жонсон, владимир зеленский, украина
Украина “энг яхши дўсти”ни йўқотди – ОАВ
Украина расмийлари Лондон Киев билан яқин дўстлик алоқаларини сақлаб қолмаслигидан хавотирда.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Украина Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон тимсолидаги “энг яхши дўсти”ни йўқотди, деб ёзади Европанинг
“Politico” нашри.
Нашрга кўра, сиёсатчининг истеъфога чиқиши унинг Киевдаги иттифоқчиларини тушкунликка туширган. Украина расмийлари Лондон Киев билан яқин дўстлик алоқаларини сақлаб қолмаслигидан хавотирда.
Хусусан, мамлакат ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Жонсоннинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди, деб ҳисоблайди. У, айниқса, икки етакчи (Владимир Зеленский ва Борис Жонсон – таҳр.) ўртасидаги “алоқа”ни алоҳида таъкидлаб, бошқа етакчилар билан бундай алоқа қилишнинг иложи йўқлигини қўшимча қилган.
Жонсоннинг узоқ йиллик сиёсий иттифоқчиларидан бири бош вазирнинг кетиши Украина учун “ҳақиқий хавф”туғдиришини, бироқ Европада кўпчилик бундан жуда хурсанд эканини айтган.
Апрель ойида Жонсон коронавирус пандемияси даврида Даунинг-стритдаги базмлар билан боғлиқ жанжалларга қарамай, у бош вазир курсисида қолиши ва 2024 йилга белгиланган навбатдаги парламент сайловларида қатнашиши мумкинлигига ишонч билдирган эди.
Бироқ, 7 июль куни, Британия ҳукумати аъзоларининг оммавий истеъфога чиқиши ортидан, у консерваторлар партияси раҳбари ва бош вазир лавозимларини тарк этишини
эълон қилди. Жонсон партия янги етакчини сайламагунча ўз лавозимида қолади.