https://sputniknews.uz/20220728/stiven-sigal-rossiya-fuqaroligidan-hech-qachon-voz-kechmoqchi-emas-26611539.html
Стивен Сигал Россия фуқаролигидан ҳеч қачон воз кечмоқчи эмас
Стивен Сигал Россия фуқаролигидан ҳеч қачон воз кечмоқчи эмас
Sputnik Ўзбекистон
Голливуд юлдузи беш йилдан буён Россия фуқароси ҳисобланади - тафсилотлар. 28.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-28T16:18+0500
2022-07-28T16:18+0500
2023-04-05T18:38+0500
дунёда
россия паспорти
фуқаролик
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/1a/20649607_0:3:2252:1270_1920x0_80_0_0_ebf4cb080430d3752736af5b8d7de3c1.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Бир неча йил аввал Россия паспортини олган америкалик актёр ва кинопродюсер Стивен Сигал РИА Новости агентлигига Россия фуқаролигидан ҳеч қачон воз кечмаслигини маълум қилди."Биринчидан, мен ҳеч қачон Россия паспортидан воз кечмайман. Иккинчидан, мен ҳар куни русофобияга дуч келаман", - дейди у.Бундан ташқари, 2018 йил август ойидан бошлаб, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Россия ва АҚШ ўртасидаги гуманитар алоқалар бўйича махсус вакили ҳисобланган актёр ўз лавозимини ўзгартириши мумкинлиги ва бу масала муҳокама қилинаётганини айтиб ўтди.Қайд этиш жоиз, Сигал ушбу лавозимда маданият, фан, таълим, санъат ва спорт соҳасидаги лойиҳаларда иштирок этган.Актёр Қалмоғистон, Тува ва Ёқутистонга ташриф буюриб, ўзининг келиб чиқиш илдизларини ўрганар экан, Украинада ҳам қариндошлари бўлиши мумкинлигини айтди.Эслатиб ўтамиз, 2016 йил ноябрда президент Владимир Путин америкалик актёр ва продюсер Стивен Сигалга Россия фуқаролигини бериш ҳақидаги фармонни имзолаган эди. Сигалнинг отаси Россия ҳудудида туғилган ва ХХ асрнинг биринчи ярмида АҚШга кўчиб кетган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/1a/20649607_134:0:2117:1487_1920x0_80_0_0_f005244bb8f4fcaaab9e922156138620.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, россия паспорти, фуқаролик, россия
дунёда, россия паспорти, фуқаролик, россия
Стивен Сигал Россия фуқаролигидан ҳеч қачон воз кечмоқчи эмас
16:18 28.07.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) Голливуд юлдузи беш йилдан буён Россия фуқароси ҳисобланади - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Бир неча йил аввал Россия паспортини олган америкалик актёр ва кинопродюсер Стивен Сигал РИА Новости агентлигига Россия фуқаролигидан ҳеч қачон воз кечмаслигини маълум
қилди. "Биринчидан, мен ҳеч қачон Россия паспортидан воз кечмайман. Иккинчидан, мен ҳар куни русофобияга дуч келаман", - дейди у.
Бундан ташқари, 2018 йил август ойидан бошлаб, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Россия ва АҚШ ўртасидаги гуманитар алоқалар бўйича махсус вакили ҳисобланган актёр ўз лавозимини ўзгартириши мумкинлиги ва бу масала муҳокама қилинаётганини айтиб ўтди.
"Биласизки, АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатлар жуда таранг. Менга аввалроқ берилгантопшириқ юзасидан позициямни ўзгартириш ҳақида мунозаралар кетмоқда", - дейди Сигал.
Қайд этиш жоиз, Сигал ушбу лавозимда маданият, фан, таълим, санъат ва спорт соҳасидаги лойиҳаларда иштирок этган.
Актёр Қалмоғистон, Тува ва Ёқутистонга ташриф буюриб, ўзининг келиб чиқиш илдизларини ўрганар экан, Украинада ҳам қариндошлари бўлиши мумкинлигини айтди.
"Россияда кўп қариндошларим бор. Улар асосан Узоқ Шарқ, Владивосток, Иркутск, Ёқутистон, Байкал, Бурятияда. Украинага келсак: қариндошларим бўлиши мумкин, лекин ишончим комил эмас” - дейди у.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил ноябрда президент Владимир Путин америкалик актёр ва продюсер Стивен Сигалга Россия фуқаролигини бериш ҳақидаги фармонни имзолаган эди. Сигалнинг отаси Россия ҳудудида туғилган ва ХХ асрнинг биринчи ярмида АҚШга кўчиб кетган.