https://sputniknews.uz/20220728/rossiyaga-tashkillashtirilgan-holda-ishga-26609845.html
Россияга ташкиллаштирилган ҳолда ишга жўнатилаётган ўзбекистонликлар сони нега камайди
Россияга ташкиллаштирилган ҳолда ишга жўнатилаётган ўзбекистонликлар сони нега камайди
Sputnik Ўзбекистон
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги “оргнабор” доирасида жўнатилаётган фуқаролар камайишига сабаб бўлган омилларни санаб ўтди. 28.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-28T15:30+0500
2022-07-28T15:30+0500
2023-04-05T18:38+0500
миграция
мигрантлар
ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1e/15899693_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_542e43b22087d8ef4863ac5f7fa10167.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияга ташкиллаштирилган ҳолда ишга жўнатилаётган фуқаролар сони нега камайгани юзасидан баёнот берди.Қайд этилишича, 2022 йилда юзага келган иқтисодий вазият сабабли Россиядаги йирик қурилиш объектларига фуқароларни вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш бўйича ишчи талабномалари камайган.Пандемия чекловларининг бекор қилиниши натижасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун фуқароларнинг Россияга мустақил равишда кириб бориш кўлами ошган.Агентлик хабарига кўра, меҳнат миграцияси георгафияси кенгайтирилмоқда. Фуқаролар бошқа хорижий давлатларга ҳам ташкиллаштирилган ҳолда юборилмоқда.Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йил ўтган 7 ойи якунлари бўйича ташкилллаштирилган ҳолда ишга жўнатилган фуқаролар сони 8 мингдан ошган.Мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатадики, мустақил ишга борган фуқаролар ташкиллаштирилган ҳолда ишга жўнатилганларга нисбатан кўпроқ муаммоларга дуч келади.“Қайд этиш керакки, хорижда ишлаш учун ушбу давлатга фуқаро қайси йўл орқали боришидан қатъи назар, унинг ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун барча чоралар кўрилади”, - дейилади хабарда.Эслатиб ўтамиз, 23 июндан Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги халқаро йўловчи поезд, 18 июлдан эса автобус қатнови қайта тикланди. Улар қатнови коронавирус пандемияси сабаб 2020 йил мартида вақтинча тўхтатиб қўйилган эди.
https://sputniknews.uz/20220506/rossiyaga-kelayotgan-migrantlar-oqimi-toxtamaydi--mutaxassis-bilan-intervyu-24402745.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1e/15899693_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_dba7fea359967529a70b79db96c70aca.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, мигрантлар, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги , россия
миграция, мигрантлар, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги , россия
Россияга ташкиллаштирилган ҳолда ишга жўнатилаётган ўзбекистонликлар сони нега камайди
15:30 28.07.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги “оргнабор” доирасида жўнатилаётган фуқаролар камайишига сабаб бўлган омилларни санаб ўтди.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияга ташкиллаштирилган ҳолда ишга жўнатилаётган фуқаролар сони нега камайгани юзасидан
баёнот берди. Қайд этилишича, 2022 йилда юзага келган иқтисодий вазият сабабли Россиядаги йирик қурилиш объектларига фуқароларни вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш бўйича ишчи талабномалари камайган.
Пандемия чекловларининг бекор қилиниши натижасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун фуқароларнинг Россияга мустақил равишда кириб бориш кўлами ошган.
Агентлик хабарига кўра, меҳнат миграцияси георгафияси кенгайтирилмоқда. Фуқаролар бошқа хорижий давлатларга ҳам ташкиллаштирилган ҳолда юборилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йил ўтган 7 ойи якунлари бўйича ташкилллаштирилган ҳолда ишга жўнатилган фуқаролар сони 8 мингдан ошган.
Мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатадики, мустақил ишга борган фуқаролар ташкиллаштирилган ҳолда ишга жўнатилганларга нисбатан кўпроқ муаммоларга дуч келади.
“Қайд этиш керакки, хорижда ишлаш учун ушбу давлатга фуқаро қайси йўл орқали боришидан қатъи назар, унинг ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун барча чоралар кўрилади”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 23 июндан Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги
халқаро йўловчи поезд, 18 июлдан эса автобус қатнови
қайта тикланди. Улар қатнови коронавирус пандемияси сабаб 2020 йил мартида вақтинча тўхтатиб қўйилган эди.