Россия олимлари COVID-19 асоратларидан тикланишга ёрдам берувчи ниқоб ишлаб чиқди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишЭкспресс-тестирование на COVID-19 в аэропорту Внуково. Архивное фото
Экспресс-тестирование на COVID-19 в аэропорту Внуково. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Oбуна бўлиш
Симулятор нафақат бронхлар ва ўпка касалликлари, балки юрак-қон томир касалликлари, юқори қон босими ва стенокардияда ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Самара университети олимлари COVID-19 дан азият чеккан организмнинг нафас олиш ва қон айланиш тизимларини тиклаш учун ишлатилиши мумкин бўлган симулятор-ниқобни ишлаб чиқди. Бу ҳақда университет матбуот хизматига таяниб, РИА Новости хабар берди.
“С.П.Королев номидаги Самара Миллий тадқиқот университети олимлари ва муҳандислари спорт машғулотларида ҳам, турли касалликлар, жумладан, COVIDдан кейин ҳам нафас олиш ва қон айланиш тизимларини тиклашда қўлланилиши мумкин бўлган ихчам тиббий нафас олиш симуляторини ишлаб чиқди”, дейилади хабарда.
Симулятор - бу юзнинг пастки қисмига тақиладиган ҳамда оғиз ва бурунни қоплайдиган махсус пластик ниқоб. Ушбу лойиҳа университетнинг муҳандислик маркази ходимлари томонидан “Самоздрав” компанияси билан биргаликда амалга оширилди.
“Бизга тиббий нафас олиш симуляторларини ишлаб чиқарувчи Самара компанияларидан бири мурожаат қилди. Бундай симуляторлар одатда ингалятор кўринишида ишлаб чиқарилади. Компания бизга симуляторнинг янада ихчам версиясини ишлаб чиқишни таклиф қилди”, деган Самара университети муҳандислик маркази директори Иван Зубрилин.
Матбуот хизмати хабарига кўра, янги симулятор кўп жой эгалламайди, уни йўлда олиб кетиш осон. Таъкидланишича, ниқоб юзга маҳкам ёпишади, ундан спорт машғулотларида, масалан, югуриш ёки куч машқлари пайтида, шунчаки юриш пайтида ёки уй ишларини бажаришда, нафас олиш тизимини машқ қилишда фойдаланиш мумкин.
Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, симулятор нафақат бронхлар ва ўпка касалликлари, балки юрак-қон томир касалликлари, юқори қон босими ва стенокардияда ёрдам беради.
Янгиликлар лентаси
0