https://sputniknews.uz/20220728/ozbekiston-va-hindiston-yangi-hamkorlikni-yolga-qoyishga-kelishib-oldi--26613436.html
Ўзбекистон ва Ҳиндистон янги ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди
Ўзбекистон ва Ҳиндистон янги ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 6 номдаги ҳинд маҳсулотларини импорт қилиш учун фитосанитария рухсатномаларини тақдим этди. 28.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-28T17:40+0500
2022-07-28T17:40+0500
2022-07-28T17:40+0500
иқтисод
инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
ҳиндистон
ҳамкорлик
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/1c/26615463_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_735c09e74746e73e5356015b04e78f2f.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида хусусий тиббиёт, фармацевтика, поябзал ва чарм буюмлар ишлаб чиқариш соҳаларида, шунингдек, юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича қатор битимлар имзоланди. Бу ҳақида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар берди.Деҳли шаҳрида Ўзбек-Ҳинд бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев, Ҳиндистон Савдо ва саноат давлат вазири Ануприя Пател, тегишли вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доираларининг 50 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.Тадбир давомида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва юқори талабга эга озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхоналар ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.Кўриб чиқилган масалалар:Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Ҳиндистонга ташрифи доирасида Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги ва фермерлар фаровонлиги вазири Нарендра Сингх билан музокаралар ҳам ўтказилди.Ўз навбатида, Ҳиндистон томони узум, анор, олма, хурмо, қалампир, помидор, бодом ва тарвуз каби ўзбек агросаноат маҳсулотларига рухсат бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.Маълумот учун, ҳозирда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 50 фоиздан ошди. 2022 йилнинг биринчи ярмида ўзаро савдо қарийб 30 фоизга кўпайиб 324,5 млн доллардан ошди.2017 йилдан буён Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳинд капитали иштирокидаги корхоналар сони қарийб 5 баробар ошди. Ўтган йилнинг ўзида 70га яқин корхона иш бошлади ва уларнинг умумий сони 357 тага этди. Айни пайтда турли тармоқларда умумий қиймати 3 млр доллардан зиёд 80 дан ортиқ қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/1c/26615463_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_99646d4f3bdfd6c0db5d07c0573e34ce.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ҳиндистон, ҳамкорлик, ўзбекистон
иқтисод, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ҳиндистон, ҳамкорлик, ўзбекистон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон янги ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди
Ўзбекистон 6 номдаги ҳинд маҳсулотларини импорт қилиш учун фитосанитария рухсатномаларини тақдим этди.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида хусусий тиббиёт, фармацевтика, поябзал ва чарм буюмлар ишлаб чиқариш соҳаларида, шунингдек, юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича қатор битимлар имзоланди. Бу ҳақида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар
берди. Деҳли шаҳрида Ўзбек-Ҳинд бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев, Ҳиндистон Савдо ва саноат давлат вазири Ануприя Пател, тегишли вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доираларининг 50 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва юқори талабга эга озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхоналар ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.
Кўриб чиқилган масалалар:
IT-сектор ва инфратузилмавий лойиҳаларга инвестициялар киритиш;
фармацевтика маҳсулотларини биргаликда ишлаб чиқариш ва уларни учинчи мамлакатларга экспорт қилиш;
Тўқимачилик саноатида яқин ҳамкорлик қилиш;
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш.
Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Ҳиндистонга ташрифи доирасида Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги ва фермерлар фаровонлиги вазири Нарендра Сингх билан музокаралар ҳам ўтказилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон 6 номдаги ҳинд маҳсулотларини, шу жумладан банан, манго, соя ва гуручни импорт қилиш учун фитосанитария рухсатномаларини тақдим этди.
Ўз навбатида, Ҳиндистон томони узум, анор, олма, хурмо, қалампир, помидор, бодом ва тарвуз каби ўзбек агросаноат маҳсулотларига рухсат бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Шунингдек, ҳозирги вақтда Ҳиндистоннинг Indo Organics компанияси тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига Наманган вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни йўлга қўйяди.
Маълумот учун, ҳозирда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 50 фоиздан ошди. 2022 йилнинг биринчи ярмида ўзаро савдо қарийб 30 фоизга кўпайиб 324,5 млн доллардан ошди.
2017 йилдан буён Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳинд капитали иштирокидаги корхоналар сони қарийб 5 баробар ошди. Ўтган йилнинг ўзида 70га яқин корхона иш бошлади ва уларнинг умумий сони 357 тага этди. Айни пайтда турли тармоқларда умумий қиймати 3 млр доллардан зиёд 80 дан ортиқ қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда.