“Миллатимиз учун халқона фильмлар керак”: ёш кинорежиссёр билан суҳбат

© FotoМолодой кинорежиссер, лауреат международных конкурсов Шерзод Назаров
Молодой кинорежиссер,  лауреат международных конкурсов Шерзод Назаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбек кинематографиясида алоҳида ўзгаришлар ва силжишлар кузатилмоқда. Айниқса, ёш ижодкорлар етишиб келяпти. Ёш кинорежиссёр, халқаро танловлар лауреати Шерзод Назаров Sputnik мухбири билан ижод борасида суҳбатлашди.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Шерзод Назаров 1998 йили 22 март куни Тошкентда таваллуд топган, асли Қашқадарё вилоятидан. 1994 йили оиласи билан пойтахтга кўчиб келишган.
© Из личного архива Шерзода НазароваИз кинофильма "Парикмахер"
Из кинофильма Парикмахер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Из кинофильма "Парикмахер"
“Мактабда таътил бўлиши билан мен қишлоққа шошардим. Ўша муҳитга талпинардим. Қишлоқ ҳаёти, содда одамлари ва табиати менга ёқарди. Санъатга болалигимдан меҳрим бошқача бўлган, мактабни битирганимда санъат йўналишини танлашимга ҳатто ота-онам қарши чиқишди. Бироқ иштиёқим сабабли Тошкент маданият коллежида ўқидим ва ўша пайтлари “Дийдор” театрига бориб Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев ҳамда рассом ва режиссёр Сергей Седухиндан режиссура сирларини ўргандим”, деди Назаров.

Таълим ва карьера

Бу ёш ижодкорни санъатга бўлган муҳаббатини янада оширган ва 2016 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига “Кино ва телевидение режиссураси” таълим йўналишига давлат гранти асосида ўқишга кирди. Устозлари Баҳодир Одилов, актриса Раъно Шодиева, педагог Музаффар Қорабоев бўлишган.
Институтни тамомлагандан сўнг, Art house лойиҳасида Али Хамраев ва Рашид Маликовдан таҳсил олдим. Ҳужжатли кино соҳасида таниқли режиссёр-документалист Люк Товен курсида ўқиганман. Ҳозирда ВГИКнинг Тошкент филиалида режиссёр ва киносценарист Юсуф Розиқовнинг курсида таҳсил олмоқдаман.
“Илк суратга олган фильмим бу талабалигимдаги “Қайтиш” деб номланган қисқа метражли кинокартина бўлган, кейин Кинематография агентлиги ташаббуси билан ўтказилган “Дебют” ёш режиссёрлар танловида ғолиб бўлган лойиҳа асосида “Сартарош” фильми, “Менинг бобом 90 ёшда”, “Снайпер Зебо Ғаниева”, “Кичик лейтенант Шароф Рашидов” ҳужжатли фильмларида постановкачи режиссёр сифатида ишладим”, деди режиссёр.
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “Ипак йўлида” қисқа метражли фильми режиссёр ижодида омадли кинолойиҳа бўлди. 15 га яқин нуфузли халқаро кинофестивалларда иштирок этиб, мукофотларни қўга киритди.
© Из личного архива Шерзода НазароваИз фильма "На Шелковом пути"
Из фильма На Шелковом пути - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Из фильма "На Шелковом пути"

Янги лойиҳалар

“Ҳар бир режиссёр драматургия назарияси ва қоидаларини билиши лозим, деб ўйлайман. Ёш сценарист Шоҳжаҳон Субҳонов билан биргаликда замонавий драматургик структуралардан фойдаланамиз. Масалан, муаллифлик кинокартиналарида режиссёр ўзи сценарий ёзиши талаб этилади. Шунинг учун мен ҳам билимларимни оширмоқдаман”, дейди Шерзод.
Шерзод Назаров ҳозирги кунда “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан “Саёҳат 230” номли ҳужжатли фильм устида иш олиб боряпти. Сентябрь бошида фильмнинг суратга олиш ишлари бошланади.
Бу фильм 3 та йўловчи ҳамроҳ кекса нуронийнинг Хоразм ва Қорақалпоғистонга саёҳати ҳақида суратга олинади. Кейинчалик, тўлиқ бадиий фильмда ўзини синаб кўрмоқчи. 2021 йилда Тошкент халқаро кинофестивалида “Ипак йўлида” фильми учун грант тақдим этилган. Ҳозирда сценарийлар тайёрламоқда.

Ҳаёт ҳақиқати

“Менга ҳаётий мавзудаги фильмлар ёқади, фантастика, блокбастер ва фентезилар менга ёқмайди, улар монтаж фильмлар бўлиб, тўқимадан иборат. Ҳаёт ҳақиқатини акс эттирган фильмлар томошабинни қалбидан жой олади” – деди режиссёр.
Шерзод ҳозирги ёш режиссёрлар қандай фильмлар ишлаши кераклиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
“Миллатимиз учун халқона фильмлар керак, мана шундай асарлар кўпчиликни кинотеатрга етаклаб келади. Фестиваль фильмлари билан оила боқолмаймиз, шунинг учун кассабоп киноасарлар ҳам яратиш керак. Томошабинни ўйлантириб, дардига малҳам бўла оладиган мавзуларни танлаш керак”.
Ёш режиссёр жаҳон кинематографиясида ўзининг бетакрор санъати, унутилмас фильмлари ва юксак даражадаги маҳорати билан ном қолдирган кинорежиссёрлар талайгина. Улардан Андрей Звягинцев, Эмир Кустурица, Нури Бильге Джейлан, Микеланжело Антониони, Асгар Фархади, ака-ука Дарденнлар, уланинг фильмларини кўришини, таъсирланишини ва баъзи жойларида тақлид қилишини айтиб ўтди.
“Рус режиссёрлардан Андрей Звягинцев ижоди менга ёқади, охирги пайтларда глобал муаммоларни очиб беряпти. Андрей Кончаловский ҳам ўзига хос фильмлар яратмоқда, келгусида менда ҳам халқона комедиялар, ёрқин мавзулардаги фильмлар яратиш истаги бор”, деди режиссёр.
Янгиликлар лентаси
0