УКҚ ҳужуми оқибатида Антоновка кўприги шикастланди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишВид на реку Днепр и Херсон.
Вид на реку Днепр и Херсон. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2022
Oбуна бўлиш
Ўтган ҳафта УҚК икки марта Американинг HIMARS қуроли билан Антоновский кўпригига зарба беришганди
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Херсондаги Днепр дарёси устидан ўтган Антоновка кўприги Украина Қуролли кучларининг тунги ҳужуми оқибатида шикастланди. Бу ҳақда Херсон вилояти ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов маълум қилди.
“Кўприкка ўқ келиб тушган, кўприк вайрон бўлмаган. Яна тешиклар пайдо бўлган. Ҳозир у тўлиқ ҳаракат учун ёпилган”, - деди у.
Қайд этилишича, мутахассислар кўприкнинг шикастланган жойларини ўрганишмоқда ва у қайта тикланади.
Стремоусов Херсон вилояти аҳолиси ўз заминини ҳимоя қилишини маълум қилди ва Киев ҳукуматининг таҳдидларини асоссиз ва ўринсиз деб атади.
Унинг сўзларига кўра, Херсонни озиқ-овқат ва бошқа товарлар билан таъминлашга боғлиқ муаммолар туғилмайди. Уларни муқобил йўллар билан келтириш мумкин.
Ўтган ҳафта УҚК икки марта Американинг HIMARS қуроли билан Антоновский кўпригига зарба беришганди, ўшанда ҳам у шикастланганди. Вилоят ҳукумати у орқали ҳаракатни чеклаб, юк ташувчи автомобиллар ҳаракатини тақиқлаганди.
Антоновка кўприги Херсондаги ягона автомобиль кўприги. У Днепр дарёсининг ғарбий томонида жойлашган шаҳарни Херсон вилоятининг бошқа қирғоқдаги бир қисми билан боғлайди. Узунлиги 1366 метр.
Махсус операция давомида Россия ҳарбийлари Херсон вилояти ва Запорожье вилоятининг Азов қисмини назорат остига олди. Уларнинг иккисида ҳам ҳарбий-фуқаролик маъмуриятлари ташкил этилди, Россия телеканаллари ва радиостанцияларини эфирга узатиш бошланди, Қрим билан савдо алоқалари тикланмоқда. Вилоятлар Россия таркибига кириш режаларини эълон қилди.
Янгиликлар лентаси
0