https://sputniknews.uz/20220727/ozbekiston-va-afgoniston-talim-sohasidagi-hamkorlikni-muhokama-qildi-26579398.html
Ўзбекистон ва Афғонистон таълим соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Афғонистон таълим соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Афғонларнинг республика таълим муассасаларида ўқиши юзасидан бир қатор лойиҳалар тайёрланди. 27.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-27T17:37+0500
2022-07-27T17:37+0500
2022-07-27T17:37+0500
сиёсат
афғонистон
таълим
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0e/14974006_0:139:3149:1910_1920x0_80_0_0_8dfbd552a4b632409fe31df929b8c153.jpg
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” халқаро конференцияси доирасида афғонистонлик талабаларни Ўзбекистонда таълим олиш имкониятларига бағишланган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақида Sputnik мухбирига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов маълум қилди.Айтилишича, Сурхондарё вилоятида Афғонистон фуқароларини ўқитиш бўйича ўқув маркази ташкил этилди.Марказ негизида турли соҳаларда фаолият юритаётган афғонистонлик мутахассислар учун қисқа муддатли курслар ва семинарлар ўтказилмоқда.Бундай тадбирларда Афғонистон ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ва қишлоқ хўжалиги мутахассислари иштирок этмоқда.Бундан ташқари, марказда БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаси доирасида “Транспорт ва автотаъмирлаш”, “Тикувчилик иши”, “Информатика ва ахборот технологиялари”, “Агробизнес ва маркетинг” каби йўналишлар бўйича профессиональ ўқув курслари очилиши кутилмоқда. Тошкент давлат шарқшунослик университети мана 60 йилдирки афғон тиллари – пушту, дари, шунингдек, Афғонистон тарихи бўйича мутахассислар тайёрлаб келмоқда.Айни пайтда таълим муассасасининг 250 нафар талабаси ушбу тилларни асосий ва иккинчи хорижий тил сифатида ўрганмоқда. Шу тариқа Ўзбекистонда ўқиш истагини билдираётган афғон ёшлари сони ортиб бормоқда.2021-2022 ўқув йилида республика олий ўқув юртларида афғонистонлик талабалар сони 223 нафарни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан қарийб 5 баробар ошди.Бундан ташқари, форумда икки давлат олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва таълим олаётган афғон ёшлари сонини янада ошириш, ўқув марказларида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0e/14974006_209:0:2940:2048_1920x0_80_0_0_b19acac91818a36bca20fba7f56eeba4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, афғонистон, таълим
сиёсат, афғонистон, таълим
Ўзбекистон ва Афғонистон таълим соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Афғонларнинг республика таълим муассасаларида ўқиши юзасидан бир қатор лойиҳалар тайёрланди.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” халқаро конференцияси доирасида афғонистонлик талабаларни Ўзбекистонда таълим олиш имкониятларига бағишланган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақида Sputnik мухбирига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов маълум қилди.
Айтилишича, Сурхондарё вилоятида Афғонистон фуқароларини ўқитиш бўйича ўқув маркази ташкил этилди.
Марказ негизида турли соҳаларда фаолият юритаётган афғонистонлик мутахассислар учун қисқа муддатли курслар ва семинарлар ўтказилмоқда.
Бундай тадбирларда Афғонистон ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ва қишлоқ хўжалиги мутахассислари иштирок этмоқда.
Бундан ташқари, марказда БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаси доирасида “Транспорт ва автотаъмирлаш”, “Тикувчилик иши”, “Информатика ва ахборот технологиялари”, “Агробизнес ва маркетинг” каби йўналишлар бўйича профессиональ ўқув курслари очилиши кутилмоқда.
Тошкент давлат шарқшунослик университети мана 60 йилдирки афғон тиллари – пушту, дари, шунингдек, Афғонистон тарихи бўйича мутахассислар тайёрлаб келмоқда.
Айни пайтда таълим муассасасининг 250 нафар талабаси ушбу тилларни асосий ва иккинчи хорижий тил сифатида ўрганмоқда. Шу тариқа Ўзбекистонда ўқиш истагини билдираётган афғон ёшлари сони ортиб бормоқда.
2021-2022 ўқув йилида республика олий ўқув юртларида афғонистонлик талабалар сони 223 нафарни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан қарийб 5 баробар ошди.
Бундан ташқари, форумда икки давлат олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва таълим олаётган афғон ёшлари сонини янада ошириш, ўқув марказларида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.