https://sputniknews.uz/20220727/ommaviy-sport-musobaqalari-goliblarining-mahallalariga-sport-maydonchalari-qurib-berilmoqda-26577747.html
Оммавий спорт мусобақалари ғолибларининг маҳаллаларига спорт майдончалари қуриб берилмоқда
Оммавий спорт мусобақалари ғолибларининг маҳаллаларига спорт майдончалари қуриб берилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ҳозирда, ғолиб иштирокчиларнинг маҳаллаларига 3 турдаги спорт майдончаларини қуриш ишлари жадал олиб борилмоқда. 27.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-27T17:13+0500
2022-07-27T17:13+0500
2023-04-05T15:49+0500
спорт
спортни ривожлантириш вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/933/29/9332929_0:37:1200:712_1920x0_80_0_0_9bb4949a59b530b44812665979d26380.jpg
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистонда ўтказилган оммавий спорт мусобақалари ғолибларининг маҳаллаларига спорт майдончаларини қуриб бериш бошланди.Айтилишича, республика бўйлаб “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида оммавий спорт мусобақалари ўтказилди. Уларга умумий ҳисобда 3 млн 100 минг нафардан зиёд ёшлар жалб қилинди.Жами 9 та спорт турини ўз ичига қамраб олган мазкур мусобақанинг биринчи босқичи 27 июнда ўз якунига етди.Маҳаллаларда ташкил этиладиган спорт майдончалари “Universal”, “Workout” ва “Streetball” тоифаларида қурилади.Спорт майдончаларини ҳудудларга тақсимлаш, мусобақаларда ғолиб бўлган иштирокчилар эгаллаган ўринлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.Оммавий спорт мусобақаларинг иккинчи фасли сентябрь-ноябрь ойларида ўтказилади. Мусобақа якунида яна 279та маҳаллада спорт майдонларини қуриш кутилмоқда.Қолаверса, мамлакатдаги барча 208та туманга ҳам биттадан “Workout” майдончаси қуриб берилиш режалаштирилган.“Workout” спорт майдончасиУнинг таркибидан “Brus krestik”, “Турник ва пресс”, “Юриш тренажери”, “Пресс учун ўриндиқ” каби махсус анжомлар мавжуд. Улар маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳоли ва ёшлар учун доимий бадантарбия ва соғломлаштириш машқлари билан шуғулланиш имкониятини яратади.“Streetball” спорт майдончасиСпорт майдонида волейбол ва баскетбол спорти билан шуғулланиш учун ҳам қўшимча имкониятлар яратилган.“Universal” спорт майдончасиБу майдончада мини-футбол ва баскетбол спорт турлари билан шуғулланиш имконияти мавжуд.Эслатиб ўтамиз, президентнинг 201-сонли қарорида ҳар йили 30 июнь – Ўзбекистон ёшлари куни ҳамда декабрда ўтказиладиган “Ёшлар форуми” доирасида 5 босқичли спорт мусобақалари ўтказилиши белгиланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/933/29/9332929_102:0:1099:748_1920x0_80_0_0_9bcb5a0e01172dabd5c052932d3cd9cb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, спортни ривожлантириш вазирлиги
спорт, спортни ривожлантириш вазирлиги
Оммавий спорт мусобақалари ғолибларининг маҳаллаларига спорт майдончалари қуриб берилмоқда
17:13 27.07.2022 (янгиланди: 15:49 05.04.2023) Ҳозирда, ғолиб иштирокчиларнинг маҳаллаларига 3 турдаги спорт майдончаларини қуриш ишлари жадал олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистонда ўтказилган оммавий спорт мусобақалари ғолибларининг маҳаллаларига спорт майдончаларини қуриб бериш
бошланди. Айтилишича, республика бўйлаб “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида оммавий спорт мусобақалари ўтказилди. Уларга умумий ҳисобда 3 млн 100 минг нафардан зиёд ёшлар жалб қилинди.
Жами 9 та спорт турини ўз ичига қамраб олган мазкур мусобақанинг биринчи босқичи 27 июнда ўз якунига етди.
Ҳозирда, ғолиб иштирокчиларнинг маҳаллаларига 3 турдаги спорт майдончаларини қуриш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Маҳаллаларда ташкил этиладиган спорт майдончалари “Universal”, “Workout” ва “Streetball” тоифаларида қурилади.
Спорт майдончаларини ҳудудларга тақсимлаш, мусобақаларда ғолиб бўлган иштирокчилар эгаллаган ўринлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Оммавий спорт мусобақаларинг иккинчи фасли сентябрь-ноябрь ойларида ўтказилади. Мусобақа якунида яна 279та маҳаллада спорт майдонларини қуриш кутилмоқда.
Қолаверса, мамлакатдаги барча 208та туманга ҳам биттадан “Workout” майдончаси қуриб берилиш режалаштирилган.
“Workout” спорт майдончаси
Унинг таркибидан “Brus krestik”, “Турник ва пресс”, “Юриш тренажери”, “Пресс учун ўриндиқ” каби махсус анжомлар мавжуд. Улар маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳоли ва ёшлар учун доимий бадантарбия ва соғломлаштириш машқлари билан шуғулланиш имкониятини яратади.
“Streetball” спорт майдончаси
Спорт майдонида волейбол ва баскетбол спорти билан шуғулланиш учун ҳам қўшимча имкониятлар яратилган.
“Universal” спорт майдончаси
Бу майдончада мини-футбол ва баскетбол спорт турлари билан шуғулланиш имконияти мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг 201-сонли қарорида ҳар йили 30 июнь – Ўзбекистон ёшлари куни ҳамда декабрда ўтказиладиган “Ёшлар форуми” доирасида 5 босқичли спорт мусобақалари ўтказилиши
белгиланган.