https://sputniknews.uz/20220727/komil-allamjonov-prezident-administratsiyasi-rahbari-orinbosari-etib-tayinlandi-26556740.html
Комил Алламжонов Президент администрацияси раҳбари ўринбосари этиб тайинланди
Комил Алламжонов Президент администрацияси раҳбари ўринбосари этиб тайинланди
Sputnik Ўзбекистон
Комил Алламжонов (1984 й. т.) Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти (2006) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2010) битирувчиси.
2022-07-27T09:31+0500
2022-07-27T09:31+0500
2022-07-27T15:59+0500
сиёсат
комил алламжонов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/1b/26556393_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_af8c7511b2e9e9e7296dbf433ade5e0c.jpg
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.Алламжонов янги ташкил этилган ушбу лавозимда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсатига масъул бўлади. Ўз навбатида, Президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари — президент матбуот котиби лавозими ҳам сақлаб қолинади.Комил Алламжонов (1984 й. т.) Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти (2006) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2010) битирувчиси. У 2017 йил декабрида Ўзбекистон президенти матбуот хизмати раҳбари бўлган, 2018 йил ноябрида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига раҳбар бўлган. 2019 йил февралидан бу ташкилот Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги сифатида қайта ташкил этилган.Алламжонов 2020 йил январь ойидан буён Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.Янги лавозимга тайинланган Комил Алламжонов Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси лавозимини тарк этиши ва барча бизнесларини бошқа эгаларига топширишини маълум қилди.У мамлакатда сўз эркинлиги ва очиқлик сиёсати янада юқори даражага кўтарилишига ишонч билдирган ва барча блогер ва журналистларни янада фаолликка, ўз устиларида ишлаб холис ахборот тарқатишда давом этишга чақириб қолган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/1b/26556393_84:0:1221:853_1920x0_80_0_0_bb5d22c3da7035c87c4bb6a73ac5e94d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
комил алламжонов ҳақида маълумот ким президент администрацияси раҳбари ўринбосари
комил алламжонов ҳақида маълумот ким президент администрацияси раҳбари ўринбосари
Комил Алламжонов Президент администрацияси раҳбари ўринбосари этиб тайинланди
09:31 27.07.2022 (янгиланди: 15:59 27.07.2022) Алламжонов 2020 йил январь ойидан буён Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов
маълум қилди.
Алламжонов янги ташкил этилган ушбу лавозимда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсатига масъул бўлади. Ўз навбатида, Президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари — президент матбуот котиби лавозими ҳам сақлаб қолинади.
Комил Алламжонов (1984 й. т.) Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти (2006) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2010) битирувчиси. У 2017 йил декабрида Ўзбекистон президенти матбуот хизмати раҳбари бўлган, 2018 йил ноябрида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига раҳбар бўлган. 2019 йил февралидан бу ташкилот Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги сифатида қайта ташкил этилган.
Алламжонов 2020 йил январь ойидан буён Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси лавозимида
ишлаб келаётган эди.Янги лавозимга тайинланган Комил Алламжонов Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси лавозимини тарк этиши ва барча бизнесларини бошқа эгаларига топширишини маълум қилди.
“Бугундан бошлаб мен барча бизнес лойиҳаларимни, компанияларимни ҳам бошқа эгаларига топшираман. Бугундан бошлаб мен бизнесмен эмасман. Чунки мен манфаатлар тўқнашувига мутлақо қаршиман ва қолганларга ҳам шуни маслаҳат бераман”, – деди у ўзининг видеомурожаатида.
У мамлакатда сўз эркинлиги ва очиқлик сиёсати янада юқори даражага кўтарилишига ишонч билдирган ва барча блогер ва журналистларни янада фаолликка, ўз устиларида ишлаб холис ахборот тарқатишда давом этишга чақириб қолган.