Дзюдонинг оғир вазн тоифаларида пешқадамлар ўзгарди

© pexels/Kampus ProductionДзюдо
Дзюдо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2022
Oбуна бўлиш
Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган рейтинг жадвалини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг рейтинг жадвалини янгилади. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Янгиланган рейтинг жадвалига кўра, бир қатор вазн тоифаларида жиддий ўзгаришлар бўлди.
Бунга ўтган йили Токио-2020 Олимпия ўйинларида қўлга киритилган очколар жорий ҳафтадан бошлаб 50 фоизга қисқаргани сабаб бўлган.
Қайд этилишича, -90 кг вазн тоифасида етакчилик қилиб келган Давлат Бобонов учинчи ўринга тушиб қолди. Шунингдек, -100 ва +100 кг вазн тоифаларида ҳам пешқадам ўзгарган.
-60 кг вазн тоифаси:
1. Юнг Веи Янг (Хитой Таипейи) – 4595 очко
41. Кемран Нуриллаев – 986 очко
-66 кг вазн тоифаси:
1. Денис Виеру (Молдова) – 5690 очко
12. Сардор Нуруллаев – 2184
43. Муҳриддин Тиловов – 806
46. Раҳимжон Субхонов – 760
-73 кг вазн тоифаси:
1. Лаша Шавдатуашвили (Грузия) – 5969 очко
9. Ҳикматиллоҳ Тўраев – 1976
23. Муроджон Йўлдошев – 1611
25. Обидхон Нўъмонов – 1450
48. Шаҳрам Аҳадов – 850
-81 кг вазн тоифаси:
1. Тато Григалашвили (Грузия) – 6446 очко
5. Шарофиддин Болтабоев – 3405
-90 кг вазн тоифаси:
1. Маммадали Меҳдиев (Озарбайжон) – 4641 очко
3. Давлат Бобонов – 4134
46. Шермуҳаммад Жандреев – 730
-100 кг вазн тоифаси:
1. Арман Адамян (IJF) – 4865 очко
26. Музаффарбек Тўрабоев – 1315
32. Муҳаммадкарим Хуррамов – 1261
49. Отабек Тўрабоев – 660
+100 кг вазн тоифаси:
1. Юр Спайкерс (Нидерландия) – 3850 очко
13. Алишер Юсупов – 2081
25. Шоҳруҳ Бахтиёров – 1240
50. Бекмурод Олтибоев – 546
Аёллар:
-52 кг вазн тоифаси:
1. Река Пуп (Венгрия) – 5761 очко
7. Диёра Келдиёрова – 3360
-70 кг вазн тоифаси:
1. Барбара Матич (Хорватия) – 5102 очко
20. Гулноза Матниязова – 1816
Янгиликлар лентаси
0