Қорақалпоғистонда юрагида нуқсони бор болаларда мураккаб операция ўтказилмоқда

© Sputnik / Игорь Онучин / Медиабанкка ўтишНаучно-технический комплекс "Микрохирургия глаза" в Хабаровске
Научно-технический комплекс Микрохирургия глаза в Хабаровске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент ва Самарқанддан келган кардиохирурглар 170 нафар беморда юрак жарроҳлиги амалиётини амалга оширмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Қорақалпоғистонда юрак нуқсони билан туғилган болалар давлат ҳисобидан мураккаб операция қилинмоқда. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Тошкент ва Самарқанддан келган кардиохирурглар 170 нафар беморда юрак жарроҳлиги амалиётини ўтказмоқда.
Улар дастлаб, Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг инновацион клиникасида 18 ёшгача бўлган болаларда мураккаб операцияларни бажаришди.
Шунингдек, юқори технологик муолажаларнинг бир қисми Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ўтказилди.
“Қанчадан қанча эҳтиёжманд оилаларнинг бемор фарзандлари узоқ йиллик дардидан саноқли соатларда халос бўлиб, яна соғлом ҳаётга қайтди”, дейилади хабарда.
Айтилишича, фуқаро Раъно Халмуратованинг қизи Эленора Кенесбаева 15 йилдирки туғма юрак нуқсонидан азият чекиб келади. Аммо зарур маблағ жамғара олмагани туфайли фарзандини Тошкентга даволатиш учун олиб боришга имкони бўлмаган.
Нукусга келган шифокорлар Эленорада узоқ йиллар орзиқиб кутилган мураккаб операцияни бепул ва энг муҳими, муваффақиятли бажаришди.
“Ҳар йили ўғил-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиб, касалликка чалинганларни рўйхатга оляпмиз. Биринчи навбатда, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган оила фарзандларига эътибор қаратилиб, уларда мураккаб кардиохирургик амалиётлар ўтказиляпти”, дейди Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Алима Маткаримова.
Қайд этилишича, март ойида ҳам Нукусда юрак операциялари амалга оширилган. Бу галги ташриф давомида маҳаллий кардиохирурглар малакаси ҳам оширилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0