https://sputniknews.uz/20220726/ozbekiston-afgoniston-temir-yollariga-zarur-boladigan-barcha-yordamlarni-berishga-tayyor-26530246.html
Ўзбекистон Афғонистон темир йўлларига зарур бўладиган барча ёрдамларни беришга тайёр
Ўзбекистон Афғонистон темир йўлларига зарур бўладиган барча ёрдамларни беришга тайёр
Sputnik Ўзбекистон
“Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўли қурилишини тезроқ амалга ошириш кутилмоқда. 26.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-26T12:18+0500
2022-07-26T12:18+0500
2022-07-26T12:18+0500
сиёсат
ўзбекистон
афғонистон
темир йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/1a/26521099_0:53:1021:627_1920x0_80_0_0_b2fc738424223b0f2bbc2f4b65a784f8.jpg
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” Афғонистон темир йўлларига зарур бўладиган барча ёрдамларни беришга тайёр. Бу ҳақида “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўл қурилиши муҳокамасига бағишланган учрашувда маълум қилинди.“Ўзбекистон темир йўллари” бошқарув раиси Афғонистон темир йўллари бош директори Бахт Раҳмон Шарофат ҳамда унинг техник масалалар бўйича ўринбосари Седдики Абдул Бари билан учрашди.Қайд этилишича, “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўлини қурилиши минтақа давлатлари, хусусан, Марказий Осиё ҳамда Афғонистон мамлакати учун йирик истиқболли, иқтисодий жиҳатдан катта фойда бўладиган лойиҳа ҳисобланади.Айтилишича, бу орқали Афғонистон учун ҳам кенг қамровда транзит имкониятларини яратилади. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига, хусусан, темир йўлларини тез орада тараққий этиб кетишига сабаб бўлади.Бахт Раҳмон Шарофат ўз сўзида транспорт-коммуникация тизимидаги узоқ йиллик ишончли ҳамкорлик яна-да ривожланишига катта умид билдирди.Шунингдек, афғонистонлик ёшларни Ўзбекистонда таҳсил олишлари учун ҳамкорликни ривожлантириш зарурлиги айтиб ўтилди.Маълумот учун, Афғонистонда дастлабки темир йўл линиясининг фойдаланишга топширилиши 2011 йилга тўғри келади. Ўшанда “Ўзбекистон темир йўллари” томонидан қўшни давлатда 75 километрлик “Ҳайратон – Мозори-Шариф” темир йўл участкаси қуриб берилганди.Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Тошкентда “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларидан ҳукумат вакиллари, мутахассислар иштирок этмоқда.Халқаро конференцияда Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон давлатлари орасида темир йўл линиясини қуриш бўйича лойиҳа ишларини кўриб чиқиш масаласи ҳам ўрин олган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/1a/26521099_57:0:964:680_1920x0_80_0_0_e47348c8ec55b2179562c3004e24f74f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, афғонистон, темир йўл
сиёсат, ўзбекистон, афғонистон, темир йўл
Ўзбекистон Афғонистон темир йўлларига зарур бўладиган барча ёрдамларни беришга тайёр
“Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўли қурилишини тезроқ амалга ошириш кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” Афғонистон темир йўлларига зарур бўладиган барча ёрдамларни беришга тайёр. Бу ҳақида “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўл қурилиши муҳокамасига бағишланган учрашувда маълум
қилинди. “Ўзбекистон темир йўллари” бошқарув раиси Афғонистон темир йўллари бош директори Бахт Раҳмон Шарофат ҳамда унинг техник масалалар бўйича ўринбосари Седдики Абдул Бари билан учрашди.
Қайд этилишича, “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўлини қурилиши минтақа давлатлари, хусусан, Марказий Осиё ҳамда Афғонистон мамлакати учун йирик истиқболли, иқтисодий жиҳатдан катта фойда бўладиган лойиҳа ҳисобланади.
“Тезроқ ушбу қурилишни амалга ошириш ва бу йўналишда юк ташишни таъминлаб, Ўзбекистон дохил қўшни давлатларни темир йўл орқали Покистон бандаргоҳларига чиқишини амалга ошириш зарур”, - дейилади хабарда.
Айтилишича, бу орқали Афғонистон учун ҳам кенг қамровда транзит имкониятларини яратилади. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига, хусусан, темир йўлларини тез орада тараққий этиб кетишига сабаб бўлади.
Бахт Раҳмон Шарофат ўз сўзида транспорт-коммуникация тизимидаги узоқ йиллик ишончли ҳамкорлик яна-да ривожланишига катта умид билдирди.
Шунингдек, афғонистонлик ёшларни Ўзбекистонда таҳсил олишлари учун ҳамкорликни ривожлантириш зарурлиги айтиб ўтилди.
Маълумот учун, Афғонистонда дастлабки темир йўл линиясининг фойдаланишга топширилиши 2011 йилга тўғри келади. Ўшанда “Ўзбекистон темир йўллари” томонидан қўшни давлатда 75 километрлик “Ҳайратон – Мозори-Шариф” темир йўл участкаси қуриб берилганди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Тошкентда “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларидан ҳукумат вакиллари, мутахассислар иштирок этмоқда.
Халқаро конференцияда Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон давлатлари орасида темир йўл линиясини қуриш бўйича лойиҳа ишларини кўриб чиқиш масаласи ҳам ўрин олган.