https://sputniknews.uz/20220726/norov-afgonistonning-xorijdagi-aktivlariga-qoyilgan-cheklovlar-olib-tashlanishi-muhim-26520813.html
Норов: Афғонистоннинг хориждаги активларига қўйилган чекловларни олиб ташлаш муҳим
Норов: Афғонистоннинг хориждаги активларига қўйилган чекловларни олиб ташлаш муҳим
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги халқаро конференцияда Норов Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларига қўйилган чекловлар олиб ташланиши муҳимлигини қайд этди 26.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-26T09:52+0500
2022-07-26T09:52+0500
2022-07-26T09:56+0500
сиёсат
владимир норов
афғонистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/1a/26520662_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_8614ba3df2e10b4c19a90f719fab6e6c.jpg
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларига қўйилган чекловларни олиб ташлаш муҳим эканлигини қайд этди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Афғонистон: Хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади. У икки кун давом этади.Нуфузли тадбирда 20 дан ортиқ давлатнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари, ўнлаб халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари, шунингдек, Афғонистон муваққат ҳукумати делегацияси иштирок этмоқда.Унда Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тиклаш, афғон халқининг ҳозирги ва келгуси авлодлари учун узоқ кутилган тинч ҳаётни таъминлашга қаратилган инфратузилма ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқа бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилади.Шунингдек, халқаро конференция доирасида қўшни Афғонистонда иқтисодий барқарорликни тиклашга қаратилган гуманитар ва инфратузилма лойиҳалар тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/1a/26520662_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_9a3b8fb349a3f041abbca3e4c0d08cb7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, владимир норов, афғонистон
сиёсат, владимир норов, афғонистон
Норов: Афғонистоннинг хориждаги активларига қўйилган чекловларни олиб ташлаш муҳим
09:52 26.07.2022 (янгиланди: 09:56 26.07.2022) Тошкентдаги халқаро конференцияда Норов Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларига қўйилган чекловлар олиб ташланиши муҳимлигини қайд этди
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларига қўйилган чекловларни олиб ташлаш муҳим эканлигини қайд этди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
“Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларига қўйилган чекловларнинг олиб ташланиши афғон иқтисодиётини тиклаш, муҳим инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда бугунги кунда ушбу дўст мамлакат халқи олдида турган ўткир ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг асосий омилларидан биридир,- деди НоровТ ошкентда ўтказилаётган Афғонистон бўйича халқаро конференциядаги нутқида.
Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Афғонистон: Хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади. У икки кун давом этади.
Нуфузли тадбирда 20 дан ортиқ давлатнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари, ўнлаб халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари, шунингдек,
Афғонистон муваққат ҳукумати делегацияси иштирок этмоқда.
Унда Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тиклаш, афғон халқининг ҳозирги ва келгуси авлодлари учун узоқ кутилган тинч ҳаётни таъминлашга қаратилган инфратузилма ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқа бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилади.
Шунингдек, халқаро конференция доирасида қўшни Афғонистонда иқтисодий барқарорликни тиклашга қаратилган гуманитар ва инфратузилма лойиҳалар тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.