https://sputniknews.uz/20220726/istanbulda-galla-boyicha-qoshma-muvofiqlashtiruvchi-markaz-ishga-tushdi--26547949.html
Истанбулда ғалла бўйича қўшма мувофиқлаштирувчи марказ ишга тушди
Истанбулда ғалла бўйича қўшма мувофиқлаштирувчи марказ ишга тушди
Sputnik Ўзбекистон
Истанбулда ғалла бўйича қўшма мувофиқлаштирувчи марказ ишга тушди
2022-07-26T19:48+0500
2022-07-26T19:48+0500
2023-04-05T18:38+0500
дунёда
туркия
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/04/19092728_11:2:2838:1592_1920x0_80_0_0_8da3f054d9ff290cb580acbf27cf4566.jpg
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Украина портларидан ғаллани хавфсиз ташиш бўйича ўзаро тушуниш ташаббуси қоидаларини амалга ошириш доирасида Истанбулда қўшма мувофиқлаштирувчи марказ иш бошлади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, 26 июл куни россиялик мутахассислардан иборат илғор гуруҳ Истанбулга боради, улар тўрт томонлама форматда иш бошлайди.“Россия делегациясига контр-адмирал Эдуард Луйк бошчилик қилмоқда. Қўшма мувофиқлаштириш марказидаги россиялик мутахассисларнинг асосий вазифаси ташаббусни амалга ошириш босқичига ўтиш учун барча зарур масалаларни тезкорлик билан ҳал қилишдан иборат бўлади”, дейилган хабарда.22 июл куни Истанбулда жаҳон бозорларига озиқ-овқат ва ўғит етказиб бериш муаммосини ҳал этиш бўйича ҳужжатлар тўплами имзоланди.Яна бир ҳужжат Украина томонидан назорат қилинадиган Қора денгиз портларидан ғаллани экспорт қилиш механизмини белгилайди. Россия, Туркия, Украина ва БМТ ўртасидаги келишувлар тўрт томонлама мувофиқлаштириш марказини ташкил этишни назарда тутади, унинг вакиллари қурол-яроғ контрабандаси ва провокацияларнинг олдини олиш мақсадида ғалла кемаларини текширади.
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/04/19092728_33:0:2764:2048_1920x0_80_0_0_0cc95b55dc295af35e5ec44d83ef474b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
истанбулда ғалла бўйича қўшма мувофиқлаштирувчи марказ ишга тушди
истанбулда ғалла бўйича қўшма мувофиқлаштирувчи марказ ишга тушди
Истанбулда ғалла бўйича қўшма мувофиқлаштирувчи марказ ишга тушди
19:48 26.07.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) 26 июл куни россиялик мутахассислардан иборат гуруҳ Истанбулга боради.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Украина портларидан ғаллани хавфсиз ташиш бўйича ўзаро тушуниш ташаббуси қоидаларини амалга ошириш доирасида Истанбулда қўшма мувофиқлаштирувчи марказ иш бошлади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Украина портларидан ғаллани хавфсиз ташиш бўйича ўзаро тушуниш ташаббуси қоидаларига мувофиқ, Истанбулда қўшма мувофиқлаштириш маркази ўз ишини бошлади”, деб таъкидланган хабарда.
Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, 26 июл куни россиялик мутахассислардан иборат илғор гуруҳ Истанбулга боради, улар тўрт томонлама форматда иш бошлайди.
“Россия делегациясига контр-адмирал Эдуард Луйк бошчилик қилмоқда. Қўшма мувофиқлаштириш марказидаги россиялик мутахассисларнинг асосий вазифаси ташаббусни амалга ошириш босқичига ўтиш учун барча зарур масалаларни тезкорлик билан ҳал қилишдан иборат бўлади”, дейилган хабарда.
22 июл куни Истанбулда жаҳон бозорларига озиқ-овқат ва ўғит етказиб бериш муаммосини ҳал этиш бўйича ҳужжатлар тўплами имзоланди.
Яна бир ҳужжат Украина томонидан назорат қилинадиган Қора денгиз портларидан ғаллани экспорт қилиш механизмини белгилайди. Россия, Туркия, Украина ва БМТ ўртасидаги келишувлар тўрт томонлама мувофиқлаштириш марказини ташкил этишни назарда тутади, унинг вакиллари қурол-яроғ контрабандаси ва провокацияларнинг олдини олиш мақсадида ғалла кемаларини текширади.