https://sputniknews.uz/20220726/baydenning-saratonga-chalinganini-tan-olishi-tasodifiy-emas--eron-nashri-26542316.html
Байденнинг саратонга чалинганини тан олиши тасодифий эмас – Эрон нашри
Байденнинг саратонга чалинганини тан олиши тасодифий эмас – Эрон нашри
Sputnik Ўзбекистон
Байденнинг саратон ҳақидаги баёнотининг энг кутилган оқибати унинг 2024 йилги сайловларда қатнашмаслиги бўлади. 26.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-26T16:27+0500
2022-07-26T16:27+0500
2022-07-26T16:27+0500
дунёда
жо байден
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/09/19160593_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_314478cc6c3ee800c17a7129feb6e104.jpg
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байденнинг илгари ташхис қўйилган саратон ҳақида кутилмаганда эътироф этиши тасодифий бўлиши мумкин эмас ва у, эҳтимол эрта истеъфога чиқишни англатади. Бу ҳақда Эроннинг “Resalat” газетаси ёзмоқда. Ўтган ҳафта Америка етакчиси атроф-муҳитнинг ифлосланиши таъсири туфайли саратон касаллигига чалинганини маълум қилган эди. Кейинроқ Оқ уй матбуот хизматининг аниқлик киритишича, давлат раҳбари лавозимга киришишдан олдин ўтказган тери саратони муолажаларини назарда тутган. Бироқ материал муаллифининг таъкидлашича, бу баёнот ҳеч қандай тасодифий бўлмаган: бу Байденнинг ўз ихтиёри билан лавозимидан кетиши учун замин яратади.“Кексалик билан боғлиқ когнитив муаммолар ва мамлакатни бошқаришга яққол қодир эмаслик, ўз навбатида, президентнинг ўзининг ҳам, Демократик партиянинг ҳам рейтингига таъсир қилаётганини ҳисобга олсак, бундай ҳаракат жуда мантиқий кўринади. Жамоатчиликка президентнинг лавозимини муддатидан олдин тарк этиши ҳақида озми-кўпми асосли тасвирни тақдим этиш керак. Ижтимоий сўровларда Байденнинг машҳурлиги 30 фоиздан паст ва муддатидан олдин истеъфога чиқиш унинг ва ҳукмрон партиянинг нуфузини мустаҳкамлашнинг ягона йўли кўринади”, деб таъкидлади муаллиф.Баъзи демократларга кўра, Байден имкон қадар тезроқ - ҳеч бўлмаганда Конгрессга оралиқ сайловлар бошланишидан олдин кетиши керак. Байденнинг ўрнига рўйхатда биринчи ўринда Камала Харрис турибди, лекин кўпчилик унинг давлатни бошқариш қобилиятига шубҳа қилмоқда, чунки аҳолининг атиги 40-41 фоизи вице-президентни қўллаб-қувватлайди. Ва унинг олдида ўз халқининг фаровонлигини таъминлаш каби қийин вазифа турибди. Таъкидланишича, бу барча Америка президентлари учун жуда оғриқли муаммо бўлган Россия билан муносабатлар билан боғлиқ.Байденнинг саратон ҳақидаги баёнотининг энг кутилган оқибати унинг 2024 йилги сайловларда қатнашмаслиги бўлади.“Бироқ рейтингларнинг тушиб кетиши фонида муддатидан олдин истеъфога чиқиш масаласи кутилганидан анча олдин ҳал қилиниши мумкин”, дея хулоса қилинади мақолада.Бу йил 80 ёшни қаршилаган Байден АҚШ тарихидаги энг кекса президентга айланди. Танқидчилар уни мунтазам равишда ақлий заифликда айблаб келади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/09/19160593_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_a312197247dded0e39be4346a2c88437.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, жо байден
Байденнинг саратонга чалинганини тан олиши тасодифий эмас – Эрон нашри
Байденнинг саратон ҳақидаги баёнотининг энг кутилган оқибати унинг 2024 йилги сайловларда қатнашмаслиги бўлади.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байденнинг илгари ташхис қўйилган саратон ҳақида кутилмаганда эътироф этиши тасодифий бўлиши мумкин эмас ва у, эҳтимол эрта истеъфога чиқишни англатади. Бу ҳақда Эроннинг “Resalat” газетаси
ёзмоқда. Ўтган ҳафта Америка етакчиси атроф-муҳитнинг ифлосланиши таъсири туфайли саратон касаллигига чалинганини
маълум қилган эди. Кейинроқ Оқ уй матбуот хизматининг аниқлик киритишича, давлат раҳбари лавозимга киришишдан олдин ўтказган тери саратони муолажаларини назарда тутган.
Бироқ материал муаллифининг таъкидлашича, бу баёнот ҳеч қандай тасодифий бўлмаган: бу Байденнинг ўз ихтиёри билан лавозимидан кетиши учун замин яратади.
“Кексалик билан боғлиқ когнитив муаммолар ва мамлакатни бошқаришга яққол қодир эмаслик, ўз навбатида, президентнинг ўзининг ҳам, Демократик партиянинг ҳам рейтингига таъсир қилаётганини ҳисобга олсак, бундай ҳаракат жуда мантиқий кўринади. Жамоатчиликка президентнинг лавозимини муддатидан олдин тарк этиши ҳақида озми-кўпми асосли тасвирни тақдим этиш керак. Ижтимоий сўровларда Байденнинг машҳурлиги 30 фоиздан паст ва муддатидан олдин истеъфога чиқиш унинг ва ҳукмрон партиянинг нуфузини мустаҳкамлашнинг ягона йўли кўринади”, деб таъкидлади муаллиф.
Баъзи демократларга кўра, Байден имкон қадар тезроқ - ҳеч бўлмаганда Конгрессга оралиқ сайловлар бошланишидан олдин кетиши керак. Байденнинг ўрнига рўйхатда биринчи ўринда Камала Харрис турибди, лекин кўпчилик унинг давлатни бошқариш қобилиятига шубҳа қилмоқда, чунки аҳолининг атиги 40-41 фоизи вице-президентни қўллаб-қувватлайди. Ва унинг олдида ўз халқининг фаровонлигини таъминлаш каби қийин вазифа турибди. Таъкидланишича, бу барча Америка президентлари учун жуда оғриқли муаммо бўлган Россия билан муносабатлар билан боғлиқ.
Байденнинг саратон ҳақидаги баёнотининг энг кутилган оқибати унинг 2024 йилги сайловларда қатнашмаслиги бўлади.
“Бироқ рейтингларнинг тушиб кетиши фонида муддатидан олдин истеъфога чиқиш масаласи кутилганидан анча олдин ҳал қилиниши мумкин”, дея хулоса қилинади мақолада.
Бу йил 80 ёшни қаршилаган Байден АҚШ тарихидаги энг кекса президентга айланди. Танқидчилар уни мунтазам равишда ақлий заифликда айблаб келади.