Тез тиббий ёрдам марказига янги директор тайинланди

© Соғлиқни сақлаш вазирлигиТез тиббий ёрдам марказига янги директор тайинланди
Тез тиббий ёрдам марказига янги директор тайинланди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2022
Oбуна бўлиш
Абдувоитжон Ғафуров Республика тез тиббий ёрдам маркази директори вазифасини бажарувчиси бўлди.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Абдувоитжон Ғафуров Республика тез тиббий ёрдам маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Абдувоитжон Ғафуров 41 ёшда. У иқтисодчи ва дастурчи-муҳандис мутахассислигига эга. Ўз фаолияти давомида қатор хусусий сектор корхоналарида техник, ижрочи ва бош директор каби раҳбарлик лавозимларида иш олиб борган.
Маълумот учун, ҳозирда тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда тиббий автохўжаликлар негизида Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг 14 та ҳудудий филиали ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, 16 июнь куни президент томонидан имзоланган қарорга кўра, 14 та ҳудуддаги диспетчерлик хизматлари тугатилди.
Эндиликда, 1 декабрга қадар Андижон, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари, 2023 йил 1 сентябрга қадар эса Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари туман (шаҳар)ларида “Call-марказ”лар ўз фаолиятини бошлайди.
Янгиликлар лентаси
0