https://sputniknews.uz/20220725/jidu-smart-universitetga-aylantiriladi-26501487.html
ЖИДУ “Смарт Университет”га айлантирилади
ЖИДУ “Смарт Университет”га айлантирилади
Sputnik Ўзбекистон
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “Смарт Университет”га айлантирилади. 2022/2023 ўқув йилидан янги авлод олий таълим муассасаси – “Смарт Университет” концепцияси асосида университет фаолияти трансформация қилинади.
2022-07-25T16:09+0500
2022-07-25T16:09+0500
2022-07-25T16:09+0500
жамият
жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (жиду)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/19/26501678_3:0:1278:717_1920x0_80_0_0_7c7f2bc7eaa462be1597b81bef150070.jpg
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “Смарт Университет”га айлантирилади. Бу ҳақида президент томонидан имзоланган ПҚ-330-сонли қарорда назарда тутилган.Ҳужжатга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан янги авлод олий таълим муассасаси – “Смарт Университет” концепцияси асосида университет фаолияти трансформация қилинади.Университетда академик фаолият илмий-таҳлилий йўналтирилганлик ва академик яхлитлик таълим технологиялари ҳамда уларни таъминловчи дастурий-аппарат комплекси асосида, шу жумладан антиплагиат тизимини жорий этган ҳолда ташкил этилади.Профессор-ўқитувчилар учун имкониятларҲар йили университетнинг камида 10 нафар профессор-ўқитувчиси, докторант ва магистрантлар хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларига илмий стажировка ва малака ошириш учун юборилади.Университетга профессор-ўқитувчиларига илмий унвонларни бериш ҳамда уларни ишга қабул қилишда академик мустақиллик негизида берилган илмий унвонлар ва илмий даражаларни тан олиш ваколати берилади.Талабалар учун имкониятлар2022/2023 ўқув йилидан университетнинг иқтидорли талабалари ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига юборилади.Янги ўқув йилининг иккинчи семестрида 4 та университет билан талабалар алмашинуви ташкил этилади. Унда ички академик мобиллик дастурлари асосида таълим олиш истагини билдирган талабалар учун бир семестр мос таълим йўналишлари бўйича ўқитиш ташкил этилади.Университетлар:2025 йил 1 январгача Университет журналини Scopus халқаро илмий-техник маълумотлар базасига киритиш чоралари кўрилади.Қолаверса, университет ҳузурида “Халқаро муносабатлар: сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ” журнали таҳририяти ташкил этилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/19/26501678_162:0:1118:717_1920x0_80_0_0_4a4e6f046f53819ed8474b40bc3d1646.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети смарт университет
жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети смарт университет
ЖИДУ “Смарт Университет”га айлантирилади
2022/2023 ўқув йилидан университетнинг иқтидорли талабалари Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида амалиёт ўтайдилар.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “Смарт Университет”га айлантирилади. Бу ҳақида президент томонидан имзоланган ПҚ-330-сонли қарорда назарда
тутилган. Ҳужжатга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан янги авлод олий таълим муассасаси – “Смарт Университет” концепцияси асосида университет фаолияти трансформация қилинади.
Университетда академик фаолият илмий-таҳлилий йўналтирилганлик ва академик яхлитлик таълим технологиялари ҳамда уларни таъминловчи дастурий-аппарат комплекси асосида, шу жумладан антиплагиат тизимини жорий этган ҳолда ташкил этилади.
Профессор-ўқитувчилар учун имкониятлар
Ҳар йили университетнинг камида 10 нафар профессор-ўқитувчиси, докторант ва магистрантлар хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларига илмий стажировка ва малака ошириш учун юборилади.
Университетга профессор-ўқитувчиларига илмий унвонларни бериш ҳамда уларни ишга қабул қилишда академик мустақиллик негизида берилган илмий унвонлар ва илмий даражаларни тан олиш ваколати берилади.
Талабалар учун имкониятлар
2022/2023 ўқув йилидан университетнинг иқтидорли талабалари ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига юборилади.
Янги ўқув йилининг иккинчи семестрида 4 та университет билан талабалар алмашинуви ташкил этилади. Унда ички академик мобиллик дастурлари асосида таълим олиш истагини билдирган талабалар учун бир семестр мос таълим йўналишлари бўйича ўқитиш ташкил этилади.
Самарқанд давлат университети;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
Тошкент давлат шарқшунослик университети;
Тошкент давлат юридик университети.
2025 йил 1 январгача Университет журналини Scopus халқаро илмий-техник маълумотлар базасига киритиш чоралари кўрилади.
Қолаверса, университет ҳузурида “Халқаро муносабатлар: сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ” журнали таҳририяти ташкил этилади.