Вабо касаллигига қарши профилактик ишлар қандай амалга оширилади?

© AFP 2023 / PATRICK HERTZOGЛабораторные испытания в биотехнологической фирме во Франции
Лабораторные испытания в биотехнологической фирме во Франции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда вабо касаллигига қарши профилактик ишлар қандай амалга оширилади?
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Санитария-эпидемиология хизмати томонидан ўта хавфли юқумли касалликлар, жумладан вабо касаллигини тарқалашини олдини олишга қаратилган эпидемияга қарши ва профилактик чора-тадбирлар қатъий назоратга олинган.
Бугунги кунда, вабо касаллиги республикада қайд этилмаган, эпидемик вазият барқарорлиги таъминланмоқда.
Санитария-эпидемиология хизмати ахборот хизмати маълум қилишича, вабо профилактикасида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ифлосланган оқава сувларни мунтазам равишда зарарсизлантириш, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда санитария-гигиена қоида ва талабларига қатъий равишда амал қилишнинг аҳамияти катта.
Касаллик мавсумий хусусиятга эгалиги сабабли, иссиқ кунлар мавсумида, ҳар ҳафтада очиқ сув хавзаларидан намуналар олиниб, вабо вибрионлари ва шу оилага яқин вибрион(АГ ва НАГ вибрионлар)ларга текширилиши амалга ошириб келинади.
Республикада доимий равишда ташқи муҳит очиқ сув ҳавзаларидан АГ, НАГ вибрионларига лаборатория текширишлари ўтказилиб турилади. Лаборатория таҳлилларида бундай вибрионлар аниқланган ҳудудларда касалликнинг аҳоли ўртасида келиб чиқиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0