https://sputniknews.uz/20220723/qirgiziston-harbiylari-ozbekiston-qk-akademiyasida-tahsil-oladi-26460403.html
Қирғизистон ҳарбийлари Ўзбекистон ҚК академиясида таҳсил олади
Қирғизистон ҳарбийлари Ўзбекистон ҚК академиясида таҳсил олади
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи генерал-майор Эрлис Тердикбаев Мудофаа вазирлигида Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи генерал-майор Шухрат Халмухамедов билан учрашди.
2022-07-23T12:57+0500
2022-07-23T12:57+0500
2022-07-23T13:37+0500
жамият
қирғизистон
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/16/26447914_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_026692b8bb07669e1293a74a2c1c5b27.jpg
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Қирғиз Республикаси Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи генерал-майор Эрлис Тердикбаев Мудофаа вазирлигида Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи генерал-майор Шухрат Халмухамедов билан учрашди.Учрашув давомида ҳар икки давлат Қуролли Кучлари Бош штаб бошлиқлари Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси ўртасида ўрнатилган дўстона муносабатларга алоҳида тўхталиб, келгусида унинг доираси янада кенгайтирилишига ишонч билдиришди.Шундан сўнг фахрий меҳмонлар генерал-майор Шухрат Халмухамедов ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига ташриф буюришди. Академия бошлиғи полковник Бобур Шоёқубов томонидан меҳмонларга таълим маскани яқиндан таништирилди.– Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига ташрифим бугунги имзоланган ҳамкорлик шартномаси учун жуда муҳим. Чунки минтақамиздаги етакчи олий ҳарбий таълим муассасасидаги шароитлар билан яқиндан танишиш кун тартибига киритилган энг асосий вазифалардан биридир. Давлатларимиз Мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорликнинг янги босқичи айнан шу таълим маскани билан боғлиқ ҳолда бошланиши ўзига хос аҳамиятга эга, – деди генерал-майор Эрлис Тердикбаев.Қуролли Кучлар академиясидаги шарт-шароитлар, ўқув жараёнлари ва экспонатлар билан танишиш чоғида Эрлис Тердикбаев ҳукуматнинг ҳарбий таълим соҳасига қаратаётган эътиборига юқори баҳо берди.Куннинг иккинчи ярмида Қирғиз Республикаси Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитасига қарашли корхона ва Чирчиқ авиация тамирлаш заводида ҳам бўлди.
қирғизистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    2022
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    қирғизистон ҳарбийлари ўзбекистон қк академиясида таҳсил олади
қирғизистон ҳарбийлари ўзбекистон қк академиясида таҳсил олади
Қирғизистон ҳарбийлари Ўзбекистон ҚК академиясида таҳсил олади
12:57 23.07.2022  (янгиланди: 13:37 23.07.2022) Қирғизистон ҳарбийлари Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида таҳсил олади.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Қирғиз Республикаси Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи генерал-майор Эрлис Тердикбаев Мудофаа вазирлигида Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи генерал-майор Шухрат Халмухамедов билан учрашди.
Учрашув давомида ҳар икки давлат Қуролли Кучлари Бош штаб бошлиқлари Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси ўртасида ўрнатилган дўстона муносабатларга алоҳида тўхталиб, келгусида унинг доираси янада кенгайтирилишига ишонч билдиришди.
Шундан сўнг фахрий меҳмонлар генерал-майор Шухрат Халмухамедов ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига ташриф буюришди. Академия бошлиғи полковник Бобур Шоёқубов томонидан меҳмонларга таълим маскани яқиндан таништирилди.
– Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига ташрифим бугунги имзоланган ҳамкорлик шартномаси учун жуда муҳим. Чунки минтақамиздаги етакчи олий ҳарбий таълим муассасасидаги шароитлар билан яқиндан танишиш кун тартибига киритилган энг асосий вазифалардан биридир. Давлатларимиз Мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорликнинг янги босқичи айнан шу таълим маскани билан боғлиқ ҳолда бошланиши ўзига хос аҳамиятга эга, – деди генерал-майор Эрлис Тердикбаев.
Қуролли Кучлар академиясидаги шарт-шароитлар, ўқув жараёнлари ва экспонатлар билан танишиш чоғида Эрлис Тердикбаев ҳукуматнинг ҳарбий таълим соҳасига қаратаётган эътиборига юқори баҳо берди.
Куннинг иккинчи ярмида Қирғиз Республикаси Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитасига қарашли корхона ва Чирчиқ авиация тамирлаш заводида ҳам бўлди.