https://sputniknews.uz/20220723/ozbekiston-musulmonlari-pravoslav-madaniyat-markazi-qurilishini-qollab-quvvatladi-26461118.html
Ўзбекистон мусулмонлари православ маданият маркази қурилишини қўллаб-қувватлади
Ўзбекистон мусулмонлари православ маданият маркази қурилишини қўллаб-қувватлади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мусулмонлари православ маданият маркази қурилишини қўллаб-қувватлади
2022-07-23T18:54+0500
2022-07-23T18:54+0500
2023-04-05T18:38+0500
жамият
дин ишлари бўйича қўмита
россия федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси
ўзбекистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/14/26374392_0:83:3076:1813_1920x0_80_0_0_075920d0746b56baee36fdf079455f91.jpg
Анастасия Свирина. Ислом сивилизацияси маркази ва православ маданияти маркази - яқин келажакда Ўзбекистонда пайдо бўладиган иккита янги бинодир.Марказий Осиё митрополит округи раҳбари, Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий Москвада диний мавзудаги давра суҳбати бошланишидан олдин архитектура объектлари қурилиши ҳақида Sputnik мухбирига сўзлаб берди.Давра суҳбатининг мавзуси – “МДҲ давлатлари диний бирлашмаларининг экстремизм ва терроризмнинг олдини олишда тутган ўрни”. Ўзбекистон бу борада Ҳамдўстлик давлатларидаги ҳамкасблари билан қандай тажриба билан ўртоқлашгани ҳақида Sputnik материалида.150 йиллик тажриба“Ислом цивилизацияси маркази ва православ маданияти маркази ҳозир бирга, ёнма-ён қурилмоқда. Бу ишга президент (Шавкат Мирзиёев – Sputnik), ҳукумат, жамоат ёрдам бермоқда. Ҳатто оддий мусулмонлар ҳам православ марказига маблағ эҳсон қилмоқда”, — деди митрополит Викентий форумдаги чиқиши чоғида.Унинг сўзларига кўра, бу факт Ўзбекистон фуқаролари ўртасидаги яхши муносабатларнинг яққол кўрсатади. Бундан ташқари, Викентий рус православ черкови Ўзбекистонда 150 йилдан бери мавжудлигини эслатди. Ва бу вақт ичида республикада диний сабабларга кўра бирорта ҳам низо бўлмаган.Айни пайтда ахлоқ ва маънавият тарбияси мамлакат учун иқтисодиётни ривожлантириш каби муҳим рол ўйнайди, чунки бу барқарорликни таъминлайди ва дин билан боғлиқ ҳар қандай иғволар хавфини камайтиради, деди митрополит. Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, мамлакат ҳукумаи бундан хабардор, буни камида иккита мисол кўрсатиб турибди.Викентий биринчи навбатда Ўзбекистонда иккита - Чирчиқда эркаклар ва Дўстободда аёллар монастирлари қайта тикланганини таъкидлади. Бу қадамни Шавкат Мирзиёев шахсий маблағи билан қўллаб-қувватлади, деди митрополит. Шу билан бирга, бош вазири Абдулла Арипов туфайли Тошкентдаги авлиё Георгий бутхонаси қайта тикланди.Динни онлайн ўрганишЭкстремизмга қарши курашишда аҳолининг таълим сифати ва диний билимларини ошириш, албатта, катта аҳамият касб этади, – дейди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Хамиджон Ишматбеков.Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда охирги йилларда диний таълим сифатини ошириш бўйича қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, мамлакатда 13 та касбий диний таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистонда ислом дини ҳақидаги нотўғри маълумотлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида Қуръон ўрганиш курслари ва дин бўйича онлайн дарслар йўлга қўйилди.Ўзбекистонда диний адабиётлар икки тилда – ўзбек ва рус тилларида чоп этилиши муҳим, - деди Ишматбеков.Бу тажриба Россия учун қизиқарли, чунки Ўзбекистон каби бу давлат ҳам кўп миллатли. Шу боис, кўплаб диний жараёнлар ўхшаш тарзда давом этмоқда, деб ҳисоблайди Россия мусулмонлари диний идораси раҳбари, Альбир Крганов."Масалан, яқинда Чувашияда қишлоқда православ черкови очилди. Бу қишлоқнинг ярми православ, ярми мусулмонлар. Черковнинг очилиш кунида мусулмонлар православ қишлоқдошларига катта чиройли гилам совға қилишди. Бундай инсоний муносабатлар одамларни жуда яқинлаштиради. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон - ҳамма жойда турли дин вакиллари ўртасида бундай яхши муносабатларнинг ижобий тажрибаси бор", - деб хулоса қилди у.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/14/26374392_347:0:3076:2047_1920x0_80_0_0_1f6e20d906803b5e2dd8dd679451271b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон мусулмонлари православ маданият маркази қурилишини қўллаб-қувватлади
ўзбекистон мусулмонлари православ маданият маркази қурилишини қўллаб-қувватлади
Ўзбекистон мусулмонлари православ маданият маркази қурилишини қўллаб-қувватлади
18:54 23.07.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) Янги меъморий объект Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси маркази ёнида барпо этилади.
Анастасия Свирина. Ислом сивилизацияси маркази ва православ маданияти маркази - яқин келажакда Ўзбекистонда пайдо бўладиган иккита янги бинодир.
Марказий Осиё митрополит округи раҳбари, Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий Москвада диний мавзудаги давра суҳбати бошланишидан олдин архитектура объектлари қурилиши ҳақида Sputnik мухбирига сўзлаб берди.
Давра суҳбатининг мавзуси – “МДҲ давлатлари диний бирлашмаларининг экстремизм ва терроризмнинг олдини олишда тутган ўрни”. Ўзбекистон бу борада Ҳамдўстлик давлатларидаги ҳамкасблари билан қандай тажриба билан ўртоқлашгани ҳақида Sputnik материалида.
“Ислом цивилизацияси маркази ва православ маданияти маркази ҳозир бирга, ёнма-ён қурилмоқда. Бу ишга президент (Шавкат Мирзиёев – Sputnik), ҳукумат, жамоат ёрдам бермоқда. Ҳатто оддий мусулмонлар ҳам православ марказига маблағ эҳсон қилмоқда”, — деди митрополит Викентий форумдаги чиқиши чоғида.
Унинг сўзларига кўра, бу факт Ўзбекистон фуқаролари ўртасидаги яхши муносабатларнинг яққол кўрсатади. Бундан ташқари, Викентий рус православ черкови Ўзбекистонда 150 йилдан бери мавжудлигини эслатди. Ва бу вақт ичида республикада диний сабабларга кўра бирорта ҳам низо бўлмаган.
Айни пайтда ахлоқ ва маънавият тарбияси мамлакат учун иқтисодиётни ривожлантириш каби муҳим рол ўйнайди, чунки бу барқарорликни таъминлайди ва дин билан боғлиқ ҳар қандай иғволар хавфини камайтиради, деди митрополит. Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, мамлакат ҳукумаи бундан хабардор, буни камида иккита мисол кўрсатиб турибди.
Викентий биринчи навбатда Ўзбекистонда иккита - Чирчиқда эркаклар ва Дўстободда аёллар монастирлари қайта тикланганини таъкидлади. Бу қадамни Шавкат Мирзиёев шахсий маблағи билан қўллаб-қувватлади, деди митрополит. Шу билан бирга, бош вазири Абдулла Арипов туфайли Тошкентдаги авлиё Георгий бутхонаси қайта тикланди.
Экстремизмга қарши курашишда аҳолининг таълим сифати ва диний билимларини ошириш, албатта, катта аҳамият касб этади, – дейди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Хамиджон Ишматбеков.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда охирги йилларда диний таълим сифатини ошириш бўйича қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, мамлакатда 13 та касбий диний таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистонда ислом дини ҳақидаги нотўғри маълумотлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида Қуръон ўрганиш курслари ва дин бўйича онлайн дарслар йўлга қўйилди.
Ўзбекистонда диний адабиётлар икки тилда – ўзбек ва рус тилларида чоп этилиши муҳим, - деди Ишматбеков.
Бу тажриба Россия учун қизиқарли, чунки Ўзбекистон каби бу давлат ҳам кўп миллатли. Шу боис, кўплаб диний жараёнлар ўхшаш тарзда давом этмоқда, деб ҳисоблайди Россия мусулмонлари диний идораси раҳбари, Альбир Крганов.
"Масалан, яқинда Чувашияда қишлоқда православ черкови очилди. Бу қишлоқнинг ярми православ, ярми мусулмонлар. Черковнинг очилиш кунида мусулмонлар православ қишлоқдошларига катта чиройли гилам совға қилишди. Бундай инсоний муносабатлар одамларни жуда яқинлаштиради. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон - ҳамма жойда турли дин вакиллари ўртасида бундай яхши муносабатларнинг ижобий тажрибаси бор", - деб хулоса қилди у.