https://sputniknews.uz/20220722/haydovchilik-guvohnomasini-qayta-tiklash-uchun-imtihon-topshirish-bekor-qilindi-26420253.html
Ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш бекор қилинди
Ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш бекор қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Йўқотилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш тизими бекор қилинди.
2022-07-22T10:00+0500
2022-07-22T10:00+0500
2022-07-22T10:08+0500
жамият
ҳайдовчилик гувоҳномаси
янги қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/02/21609779_0:161:3069:1887_1920x0_80_0_0_7bdd99611d61cedd1fc44dd4b486fa71.jpg
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Йўқотилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш тизими бекор қилинди. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган 393-сонли қарорда назарда тутилган. Киритилган ўзгаришларга кўра, йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базасидан текширилгандан сўнг имтиҳонларсиз берилади.Миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари бланкалари пластик шаклда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган намунага мувофиқ ЙҲХХ буюртмасига асосан тайёрланади. Буюртма 6 ойлик доимий захира бўлишини инобатга олиб берилади.Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ, 2023 йил 1 январгача Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автоматлаштирилган Ягона ахборот тизими ишга туширилади.Қолаверса, шу йил 1 ноябрдан ҳайдовчилик учун бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади ва Ягона ахборот тизимига интеграция қилинади.Маълумот учун, аввалги қонунчиликка кўра, гувоҳнома дубликати назарий ва амалий имтиҳонларни топширгандан сўнг берилган.Ваколатли идора ҳужжатлари билан тасдиқланган ўғирлик, ёнғин, табиий офат ва шунга ўхшаш сабабларга кўра йўқотиш ҳолатлари бундан мустасно.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/02/21609779_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_516044ba2b3733d2256c7063c46e493a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш бекор қилинди
ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш бекор қилинди
Ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш бекор қилинди
10:00 22.07.2022 (янгиланди: 10:08 22.07.2022) Гувоҳномалар маълумотлар базасидан текширилгандан сўнг имтиҳонларсиз берилади.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Йўқотилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш тизими бекор қилинди. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган 393-сонли қарорда назарда
тутилган. Киритилган ўзгаришларга кўра, йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базасидан текширилгандан сўнг имтиҳонларсиз берилади.
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари бланкалари пластик шаклда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган намунага мувофиқ ЙҲХХ буюртмасига асосан тайёрланади. Буюртма 6 ойлик доимий захира бўлишини инобатга олиб берилади.
Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ, 2023 йил 1 январгача Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автоматлаштирилган Ягона ахборот тизими ишга туширилади.
Қолаверса, шу йил 1 ноябрдан ҳайдовчилик учун бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади ва Ягона ахборот тизимига интеграция қилинади.
Маълумот учун, аввалги қонунчиликка кўра, гувоҳнома дубликати назарий ва амалий имтиҳонларни топширгандан сўнг берилган.
Ваколатли идора ҳужжатлари билан тасдиқланган ўғирлик, ёнғин, табиий офат ва шунга ўхшаш сабабларга кўра йўқотиш ҳолатлари бундан мустасно.