Британия Путиннинг Теҳронга сафаридан кейин катта муаммо кутмоқда

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2022
Oбуна бўлиш
Унинг фикрича, Россия, Туркия ва Эрон раҳбарларининг учрашуви Ғарбга қарши янги иттифоқни бошлаши мумкин.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг Теҳронга сафари Ғарбга муаммо туғдиради. Бу ҳақда Инқирозий вазиятларни ўрганиш институти директори Марк Алмонд “Daily Mail” учун мақоласида ёзган. РИА Новости.
Унинг фикрича, президент ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг Россия ва Эроннинг икки томонлама муносабатларни янги стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш режалари ҳақидаги баёноти Ғарб етакчилари учун огоҳлантириш бўлди.
“Ушбу дўстликнинг мустаҳкамланиши фонида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг яна бир жиддий белгиси учрашувда Эрдоғаннинг иштирок этиши бўлди”, деган Алмонд.
Унинг фикрича, Россия, Туркия ва Эрон раҳбарларининг учрашуви Ғарбга қарши янги иттифоқни бошлаши мумкин.
“Ушбу саммит Шарқий Европанинг чеккасидан Жанубий Хитой денгизигача - марказда она Россия жойлашган ҳолда Ғарбга қарши, антидемократик иттифоқни намойиш этади. Қўрқинчли келажак”, деб ҳисоблайди муаллиф.
Алмонднинг фикрича, пайдо бўлаётган таҳдид Ғарб учун собиқ Совет Иттифоқига қараганда хавфлироқ бўлиши мумкин.
Шу ҳафта Путин Эрон ва Туркия президентлари билан бирга Теҳронда бўлиб ўтган Сурия бўйича уч томонлама саммитда иштирок этди. Бундан ташқари, Россия раҳбари Эрон ва Туркия лидерлари билан музокаралар ўтказди, Эроннинг диний етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаий билан учрашди.
Янгиликлар лентаси
0