Беларусни ҳимоя қилиш учун қурол билан курашаман – Лукашенко

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Белоруссии А. Лукашенко
Президент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Белоруссии А. Лукашенко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2022
Oбуна бўлиш
Лукашенко: Баъзи шахслар ёки давлатлар Беларусь суверенитети ва мустақиллигига даъво қилса, мен ўзим тўлиқ туриб, унга қарши курашаман, керак бўлса, қўлимда қурол билан.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко республикани суверенитетдан маҳрум қилишга уринишларга қарши, керак бўлса, қўлида қурол билан курашишини айтди. РИА Новости
“Менинг асосий ваколатларим - давлат суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилиш. Мен буни қиламан. Агар мухолифат бунга қарши курашса, баъзи шахслар ёки давлатлар Беларусь суверенитети ва мустақиллигига даъво қилса, мен ўзим тўлиқ туриб, унга қарши курашаман, керак бўлса, қўлимда қурол билан”, деган Лукашенко “France-Presse” агентлигига берган интервьюсида.
“Биз ҳозир, масалан, Польша қандай сиёсат олиб бораётганини кўриб турибмиз. Сиз мендан Польша ўз мулкида, ўз таркибида нимани кўраётганига хотиржамлик билан қарашимни ҳоҳлаган эдингиз. Агар эртага Германия Францияни Германиянинг бир қисми сифатида кўришни исташини эълон қилса, сиз қандай позицияни эгаллаган бўлардингиз?Шундай экан, мен бунга қаттиқ муносабат билдираман”, деган Лукашенко.
Янгиликлар лентаси
0