https://sputniknews.uz/20220721/yil-yakuniga-qadar-quriladigan-optik-tolali-aloqa-liniyalari-uzunligi-malum-boldi-26400771.html
Йил якунига қадар қуриладиган оптик толали алоқа линиялари узунлиги маълум бўлди
Йил якунига қадар қуриладиган оптик толали алоқа линиялари узунлиги маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Йил якунига қадар қуриладиган оптик толали алоқа линиялари узунлиги маълум бўлди
2022-07-21T15:59+0500
2022-07-21T15:59+0500
2022-07-21T15:59+0500
жамият
интернет
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/973/71/9737171_0:163:3061:1885_1920x0_80_0_0_91d7a0ccab27105953499fc28cb41dcd.jpg
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Йил якунига қадар республика миқёсида 620 минга яқин портли кенг полосали тармоқ қурилмалари ўрнатилади. Бу ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзбектелеком" АК ахборот хизмати раҳбари Темур Мамажонов маълум қилди.Қайд этилишича, йил якунига қадар 50 минг км.дан зиёд оптик толали алоқа линиялари қурилади.Темур Мамажоновнинг сўзларига кўра, шу йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 23 минг км дан зиёд оптик толали алоқа линиялари қурилди.Амалга оширилаётган ишлар эса халқаро рейтингларда ўз аксини кўрсатмоқда.Speedtest Global Index рейтинги натижаларида мамлакатда симли Интернет ресурсларининг юкланиш тезлиги бўйича – 40,16 Мбит/сек тезлик билан 182 та давлат ичида 86-ўринни эгаллади.Британиянинг Cable.co.uk портали маълумотларига кўра, дунё рейтингида Ўзбекистон мобил интернет арзонлиги бўйича 21-ўрин, кенг полосали симли интернет арзонлиги бўйича эса 19-ўринда турибди.Қолаверса, БМТ Халқаро электр алоқа иттифоқининг ўтган йилги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон кенг полосали мобил интернет нархлари бўйича БМТнинг 2 фоизлик кўрсаткичини бажарган 4 давлат қаторидан жой олган.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шу йилнинг ўзида оптик толали алоқа линияларни қуришни 60 минг км.га етказиш маълум қилинганди. 2026 йилга қадар эса Ўзбекистондаги барча аҳоли яшаш масканлари юқори тезликдаги Интернет тармоғи билан тўлиқ қамраб олиниши режалаштирилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/973/71/9737171_165:0:2896:2048_1920x0_80_0_0_a8a23ea993b407deac3d1cd6a01f2c52.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
йил якунига қадар қуриладиган оптик толали алоқа линиялари узунлиги маълум бўлди
йил якунига қадар қуриладиган оптик толали алоқа линиялари узунлиги маълум бўлди
Йил якунига қадар қуриладиган оптик толали алоқа линиялари узунлиги маълум бўлди
Ўзбекистон симли Интернет ресурсларининг юкланиш тезлиги бўйича Арманистон, Қозоғистон, Туркия ва Озарбайжон давлатларини ортда қолдирди.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Йил якунига қадар республика миқёсида 620 минга яқин портли кенг полосали тармоқ қурилмалари ўрнатилади. Бу ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзбектелеком" АК ахборот хизмати раҳбари Темур Мамажонов маълум
қилди.
Қайд этилишича, йил якунига қадар 50 минг км.дан зиёд оптик толали алоқа линиялари қурилади.
“Мобил алоқа операторлари тармоқларида тўрт мингта янги таянч станциялари ўрнатиш ва транспорт телекоммуникация тармоғини ўтказувчанлик қобилиятини вилоят марказигача 700, туман марказларигача 80 Гбит/сек гача етказиш режалаштирилган”, дейди Темур Мамажонов.
Темур Мамажоновнинг сўзларига кўра, шу йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 23 минг км дан зиёд оптик толали алоқа линиялари қурилди.
Амалга оширилаётган ишлар эса халқаро рейтингларда ўз аксини кўрсатмоқда.
Speedtest Global Index рейтинги натижаларида мамлакатда симли Интернет ресурсларининг юкланиш тезлиги бўйича – 40,16 Мбит/сек тезлик билан 182 та давлат ичида 86-ўринни эгаллади.
Британиянинг Cable.co.uk портали маълумотларига кўра, дунё рейтингида Ўзбекистон мобил интернет арзонлиги бўйича 21-ўрин, кенг полосали симли интернет арзонлиги бўйича эса 19-ўринда турибди.
Қолаверса, БМТ Халқаро электр алоқа иттифоқининг ўтган йилги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон кенг полосали мобил интернет нархлари бўйича БМТнинг 2 фоизлик кўрсаткичини бажарган 4 давлат қаторидан жой олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шу йилнинг ўзида оптик толали алоқа линияларни қуришни 60 минг км.га етказиш маълум қилинганди. 2026 йилга қадар эса Ўзбекистондаги барча аҳоли яшаш масканлари юқори тезликдаги Интернет тармоғи билан тўлиқ қамраб олиниши
режалаштирилган.