https://sputniknews.uz/20220721/ozbekiston-professional-boks-federatsiyasi-wbc-tashkilotiga-azo-boldi-26390961.html
Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси WBCга аъзо бўлди
Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси WBCга аъзо бўлди
WBC – дунёдаги энг нуфузли бокс ташкилоти ҳисобланади. Ушбу ташкилотга 1963 йилда асос солинган бўлиб, штаб-квартираси Мексикада жойлашган.
2022-07-21T11:08+0500
2022-07-21T11:08+0500
2022-07-21T11:11+0500
спорт
бокс
ўзбекистон
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/17/23518215_0:189:1920:1269_1920x0_80_0_0_00ab95b4a6d031606ba87394462012ff.jpg
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси Бутунжаҳон бокс уюшмасига (WBC) қабул қилинди.Бу ҳақида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар берди.Қайд этилишича, Осиё WBC бокс иттифоқи штаб квартирасидан Ўзбекистон профессионал бокс федерациясига келган мактубда федерация расман Осиё WBC бокс иттифоқига, бу эса ўз навбатида автоматик тарзда WBCга қабул қилинганлиги айтилган.Хабарда айтилишича, эндиликда WBA, WBO ва IBF сингари қолган нуфузли бокс ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. Бу борадаги амалий ишлар ҳам бошланган.WBC ташкилотига аъзо бўлиш Ўзбекистон профессионал бокс федерациясига қуйидаги имкониятларни беради:Маълумот учун, WBC – дунёдаги энг нуфузли бокс ташкилоти ҳисобланади. Ушбу ташкилотга 1963 йилда асос солинган бўлиб, штаб-квартираси Мексикада жойлашган. Айни пайтда мексикалик Маурисио Сулейман WBC президенти лавозимида ташкилотни бошқариб келмоқда. Турли йилларда Муҳаммад Али, Жо Фрейзер, Майк Тайсон, Леннокс Льюис, Флойд Мейвезер, Виталий Кличко, Мэни Пакьяо ва бошқа кўплаб дунё бокс афсоналари WBC йўналишида жаҳон чемпиони бўлишган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/17/23518215_106:0:1813:1280_1920x0_80_0_0_74156f25c651e798322e7e48ef16e181.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
ўзбекистон профессионал бокс федерацияси wbc
ўзбекистон профессионал бокс федерацияси wbc
Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси WBCга аъзо бўлди
11:08 21.07.2022 (янгиланди: 11:11 21.07.2022) Энди WBA, WBO ва IBF сингари қолган нуфузли бокс ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ишлари ҳам бошланади.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси Бутунжаҳон бокс уюшмасига (WBC) қабул қилинди.Бу ҳақида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар
берди. Қайд этилишича, Осиё WBC бокс иттифоқи штаб квартирасидан Ўзбекистон профессионал бокс федерациясига келган мактубда федерация расман Осиё WBC бокс иттифоқига, бу эса ўз навбатида автоматик тарзда WBCга қабул қилинганлиги айтилган.
"Биз улкан мамнуният ила Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг сафимизга расман қабул қилинганини эълон қиляпмиз. WBC ва Ўзбекистон ўртасида кенг қамровда ҳамкорлик ўрнатилади. Истеъдодли, келажаги порлоқ сифатида қаралаётган профессионал боксчиларга WBC шафеълигида ўтказиладиган минтақавий чемпионатлар, бокс оқшомларида иштирок этиш учун амалий кўмак берилади. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида ҳам WBC байроғи остидаги бокс кечалари ўтказилади", - дейилади WBC-АBC президенти Ковит Бхакдибхуми имзолаган мактубда.
Хабарда айтилишича, эндиликда WBA, WBO ва IBF сингари қолган нуфузли бокс ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. Бу борадаги амалий ишлар ҳам бошланган.
WBC ташкилотига аъзо бўлиш Ўзбекистон профессионал бокс федерациясига қуйидаги имкониятларни беради:
Мамлакатда профессионал бокс ривожланишни янги босқичига кўтариш;.
WBC билан ҳамкорликда таниқли экспертлар иштирокида ҳакамлар, катменлар, шифокорлар, супервайзерлар, мураббийлар ва бошқа соҳа мутахассисларининг маҳорат ҳамда тажрибасини ошириш учун тренинг ва мастер-класслар ўтказиш.
Маълумот учун, WBC – дунёдаги энг нуфузли бокс ташкилоти ҳисобланади. Ушбу ташкилотга 1963 йилда асос солинган бўлиб, штаб-квартираси Мексикада жойлашган. Айни пайтда мексикалик Маурисио Сулейман WBC президенти лавозимида ташкилотни бошқариб келмоқда.
Турли йилларда Муҳаммад Али, Жо Фрейзер, Майк Тайсон, Леннокс Льюис, Флойд Мейвезер, Виталий Кличко, Мэни Пакьяо ва бошқа кўплаб дунё бокс афсоналари WBC йўналишида жаҳон чемпиони бўлишган.