Никоҳни рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқини нотариусларга бериш кутилмоқда

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишМолодожены обмениваются кольцами во время карантинных мер
Молодожены обмениваются кольцами во время карантинных мер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2022
Oбуна бўлиш
ФҲДЁ органларида туғилиш, никоҳ, ўлим, фамилия ўзгартиришни ягона далолатнома асосида шакллантиришни йўлга қўйиш ҳам режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўзбекистонда никоҳни рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқи нотариусларга берилиши мумкин. Бу ҳақида адлия вазири Русланбек Давлетов маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳозир вазирлик никоҳ тузиш ҳуқуқини нотариусларга беришни кўриб чиқмоқчи.
Вазирнинг сўзларига кўра, ўз фаолиятини олиб бораётган 200 та ФҲДЁ ўрнига 1000 та нотариусга мурожаат қилиш имконияти яратилиши мумкин.
“Нотариусларда ҳам жуда кучли юристлар, ҳаммасини тушунади. Улар икки томоннинг хоҳиш-иродасини тасдиқлаб, шаҳодатлай олади. Ҳеч қанақа муаммо йўқ", дейди вазир.
Бу ҳозир кўриб чиқилмоқда, тегишли ҳужжатлар эса алоҳида тақдим этилади.
Қолаверса, ФҲДЁ органларида туғилиш, никоҳ, ўлим, фамилия ўзгартиришни ягона далолатнома асосида шакллантиришни йўлга қўйиш ҳам режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, январь-июнь ойларида Ўзбекистон бўйича жами 108 934 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Никоҳлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10 062 тага кам.
Янгиликлар лентаси
0