https://sputniknews.uz/20220721/lavrov-toshkentga-keladi-26399684.html
Лавров Тошкентга келади
Лавров Тошкентга келади
Россия ташқи ишлар вазири Тошкентдаги ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этади. 21.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-21T14:13+0500
2022-07-21T14:13+0500
2022-07-21T14:16+0500
сиёсат
сергей лавров
тошкент
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/05/25033175_0:0:3129:1761_1920x0_80_0_0_79f779318dbabce885470a9b58b2d29e.jpg
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 28-29 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова брифинг давомида маълум қилди.Захарованинг сўзларига кўра, вазирлар ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган мажлисини мазмунли тўлдириш масалаларига асосий эътиборни қаратишади.Таъкидланишича, ТИВ раҳбарлари йиғилишида халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб мавзулари юзасидан фикр алмашилади. Шунингдек, Лавров бир қатор икки томонлама учрашувларни ўтказишни режалаштирган.Норов Россия ташқи вазири билан учрашдиШанхай ҳамкорлик ташкилоти - минтақавий халқаро ташкилот бўлиб, унинг таркибига Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради.2022 йилда ташкилотга раислик қилиш Ўзбекистонга ўтган. Сентябрь ойида мамлакатда ШҲТ давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Самарқанд шаҳри музокаралар платформасига айланади. Ушбу муҳим тадбирга тайёргарлик ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Ўзбекистон ШҲТ раислигида 80 дан зиёд тадбир ўтказилиши режалаштирилган. Шулардан аксарияти ўтказиб бўлинди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/05/25033175_111:0:2842:2048_1920x0_80_0_0_63c0dde68f70833977698e5e9cd494a2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
сиёсат, сергей лавров, тошкент
сиёсат, сергей лавров, тошкент
Лавров Тошкентга келади
14:13 21.07.2022 (янгиланди: 14:16 21.07.2022) Россия ташқи ишлар вазири Тошкентдаги ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 28-29 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова брифинг давомида
маълум қилди. Захарованинг сўзларига кўра, вазирлар ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган мажлисини мазмунли тўлдириш масалаларига асосий эътиборни қаратишади.
Таъкидланишича, ТИВ раҳбарлари йиғилишида халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб мавзулари юзасидан фикр алмашилади. Шунингдек, Лавров бир қатор икки томонлама учрашувларни ўтказишни режалаштирган.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти - минтақавий халқаро ташкилот бўлиб, унинг таркибига Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради.
2022 йилда ташкилотга раислик қилиш Ўзбекистонга ўтган. Сентябрь ойида мамлакатда ШҲТ давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Самарқанд шаҳри музокаралар платформасига айланади. Ушбу муҳим тадбирга тайёргарлик ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Ўзбекистон ШҲТ раислигида 80 дан зиёд тадбир ўтказилиши режалаштирилган. Шулардан аксарияти ўтказиб бўлинди.