https://sputniknews.uz/20220720/uy-sotib-olish-ularni-qurish-va-rekonstruktsiya-qilish-uchun-subsidiya-tolash-tartibi-ozgaradi-26347857.html
Уй сотиб олиш, уларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тўлаш тартиби ўзгаради
Уй сотиб олиш, уларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тўлаш тартиби ўзгаради
Sputnik Ўзбекистон
Энди Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқаро субсидия асосида Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ҳам сотиб олишига рухсат берилади. 20.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-20T10:12+0500
2022-07-20T10:12+0500
2022-07-20T10:12+0500
иқтисод
уй
субсидия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1418/32/14183256_0:4:1280:724_1920x0_80_0_0_98dd03f161708c1c1ff682e9d49db1d7.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. 2022 йилда уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартибига ўзгартиришлар киритилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Энди Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқаро субсидия асосида Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ҳам сотиб олишига рухсат берилади.Бунинг натижасида, Тошкент шаҳрида уй-жойга бўлган 8 мингдан ортиқ талаб нисбатан қисқартирилади. Аризачиларни оилавий даромад (турмуш ўртоғи ва турмуш қурмаган фарзандлари) тартибида баҳолаш жорий этилади.Натижада субсидия даромади юқори бўлмаган оилаларга манзилли етиб бориши таъминланади.Субсидия талабгорини баҳолаш комиссияси таркибидан ички ишлар бўлимлари ва банклар чиқариб ташланди. Бунинг натижасида аризаларни кўриб чиқиш муддатини 5 кунга қисқартиришга имкон яратилади.Фуқароларни ижтимоий меъзонларга асосан баҳолаш ва уларни ипотека кредити бўйича тўлов қобилиятини аниқлаш мустақил равишда олиб борилади.Натижада ижобий хабарнома олган фуқароларга ипотека кредити миқдорини кафил қўшиш орқали мустақил белгилаш имкони яратилади.Ҳудудий комиссия йиғилишларини электрон тарзда амалга оширилади. Хулосаларни умумлаштириб комиссия йиғилишини ўтказиш ва аризачига тақдим этиш муддати 8 кунга қисқартирилади.Аризачиларни баҳолаш дастурий таъминотини автоматлаштирилади ва электрон базалари ўзаро интеграция қилинади.Бунинг ортидан ҳужжатни кўриб чиқишда йил якунига қадар инсон омили қисқартирилади.Бунда талабгорлар субсидия асосида уй-жойни доимий рўйхатдан ўтган ҳудуди доирасида исталган туман/шаҳардан олиши мумкин бўлади.Ариза фақатгина фуқаролик паспорти маълумотларини (ЖШШИР) киритиш орқали топширилади.Ўзгартиришлар натижасида кўриб чиқишнинг умумий муддати ўртача 7 иш кунигача қисқартиришга эришилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1418/32/14183256_50:31:1032:768_1920x0_80_0_0_86ae6b4d4c1295c306732445213f4616.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, уй, субсидия
Уй сотиб олиш, уларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тўлаш тартиби ўзгаради
Энди Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқаро субсидия асосида Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ҳам сотиб олишига рухсат берилади.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. 2022 йилда уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартибига ўзгартиришлар киритилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Энди Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқаро субсидия асосида Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ҳам сотиб олишига рухсат берилади.
Бунинг натижасида, Тошкент шаҳрида уй-жойга бўлган 8 мингдан ортиқ талаб нисбатан қисқартирилади. Аризачиларни оилавий даромад (турмуш ўртоғи ва турмуш қурмаган фарзандлари) тартибида баҳолаш жорий этилади.
Натижада субсидия даромади юқори бўлмаган оилаларга манзилли етиб бориши таъминланади.
Субсидия талабгорини баҳолаш комиссияси таркибидан ички ишлар бўлимлари ва банклар чиқариб ташланди. Бунинг натижасида аризаларни кўриб чиқиш муддатини 5 кунга қисқартиришга имкон яратилади.
Фуқароларни ижтимоий меъзонларга асосан баҳолаш ва уларни ипотека кредити бўйича тўлов қобилиятини аниқлаш мустақил равишда олиб борилади.
Натижада ижобий хабарнома олган фуқароларга ипотека кредити миқдорини кафил қўшиш орқали мустақил белгилаш имкони яратилади.
Ҳудудий комиссия йиғилишларини электрон тарзда амалга оширилади. Хулосаларни умумлаштириб комиссия йиғилишини ўтказиш ва аризачига тақдим этиш муддати 8 кунга қисқартирилади.
Аризачиларни баҳолаш дастурий таъминотини автоматлаштирилади ва электрон базалари ўзаро интеграция қилинади.
Бунинг ортидан ҳужжатни кўриб чиқишда йил якунига қадар инсон омили қисқартирилади.
Субсидиялар ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида субсидияларни туман ва шаҳар кесимида қайта тақсимлаш амалиёти тугатилади.
Бунда талабгорлар субсидия асосида уй-жойни доимий рўйхатдан ўтган ҳудуди доирасида исталган туман/шаҳардан олиши мумкин бўлади.
Ариза фақатгина фуқаролик паспорти маълумотларини (ЖШШИР) киритиш орқали топширилади.
Ўзгартиришлар натижасида кўриб чиқишнинг умумий муддати ўртача 7 иш кунигача қисқартиришга эришилади.