Путин Эрон раҳбари билан миллий валюталардан фойдаланишни келишиб олди

© Sputnik / Alexey Malgavko / Медиабанкка ўтишРублевые купюры в руках
Рублевые купюры в руках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Oбуна бўлиш
Россия президенти Эрон раҳбари билан иқтисодиётни батафсил муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Эрон раҳбари Иброҳим Раиси билан иқтисодиётни батафсил муҳокама қилганини маълум қилди. Бундан ташқари, етакчилар миллий валюталардан фойдаланишга ўтишга келишиб олди.
“Эрон президенти Раиси билан суҳбатда сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатларини батафсил муҳокама қилдик. Биз энергетика, саноат ва транспорт соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратдик”, деди Путин Россия, Эрон ва Туркия уч томонлама саммит якунлари бўйича.
Путин, шунингдек, Раиси билан йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда Россия ва Эрон ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланишни фаоллаштириш бўйича келишиб олганини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 июл куни Эрон пойтахти Теҳронда Россия президенти Владимир Путин, Эрон раҳбари Иброҳим Раисий ва Туркия етакчиси Ражаб Таййип Эрдоған “Остона формати” саммитида доирасида уч томонлама музокара ўтказди.
Янгиликлар лентаси
0